Gemi...
Геми... (юн. ҳеми — ярим, ним) — қўшма сўз таркибида келиб, ярми, тенг ярим маъносини ифодалайди (мас, гемиплегия). ГЕМИЗИГОТАЛИК(гелш... ва зигота) — организмдаги бир ёки бир неча генлар ўз аллел жуфтларига эга бўлмаган ҳолат. Гетерогамет организмлар жинсий хромосомаларидаги генлар шундай ҳолатга эга. Гемизигота ҳолатида ресессив генлар гаплоид ҳамда диплоид организмларда намоён бўлиши мумкин. Шунингдек, Г. хромосомаларнинг қайта жойланиши (транслокация, делесия, нотўғри кроссинговер ва б.) натижасида ҳам пайдо бўлади. Г.дан ўсимликлар селексиясида моносом хромосомали организмлар (моносомиклар) олиш орқали хромосомаларнинг таркибини аниқлашда фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |