Gemiler
Гемилер (таржимасиː Кемалар) — машҳур турк қўшиқчилари бўлмиш Орҳан Атасой ва Теоман томонидан куйланган қўшиқ. Теоман томонидан куйланган қўшиқ версиясининг клипи Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида жойлашган Кемалар қабристонида суратга олинган. Асосан рок йўналишида қўшиқлар куйлаган Теоман бу клипи орқали Мўйноқнинг яқин тарихи ва экологий вазияти билан боғлиқ жараёнларни очиб беришни мақсад қилгани алоҳида таъкидланади[1][2].
| „Гемилер“ | |
|---|---|
Зеррин Öзер Орҳан Атасой Теоман Cем Адриан қўшиғи | |
| „О“ албомидан | |
| Чиқарилган санаси |
1993 1998 1999 |
| Ёзилган санаси | 1992 |
| Жанр | поп |
| Давомийлиги | 4:20 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Орҳан Атасой |
Тарихи
Орҳан Атасой 1993-йил куйлаган Гемилер қўшиғи учун ишланган клип барча даврларнинг энг яхши клипи сифатида эътироф этилган. Қўшиқ сўзлари Орҳан Атасойга тегишли бўлиб, унга Эрcüмент Вурал композиторлик қилган. Клипи нуфузли халқаро мусиқа канали МТВда намойиш этилган. У, айни пайтда Туркия санъати тарихида МТВ каналида намойиш этилган илк маҳаллий клипдир[3]. Шундан сўнг қўшиқ Орҳан Зеррин Öзер ва Теоман томонидан ҳам ижро этилган[4].
1998-йил Теоман томонидан ижро этилган қўшиқ клипи 1999-йил июл ойига келиб, Қорақолпоғистоннинг Мўйноқ туманида жойлашган Кемалар қабристонида суратга олинган. Теоман томонидан куйланган Гемилер қўшиғи унинг „О“ номли албомидан ўрин эгаллаган энг машҳур ижод намуналаридан бири саналади. Шу сабабли узоқ вақт давомида Гемилер қўшиғи Теоманга тегишли эканлиги иддао қилинган[5].
Манбалар
- ↑ „Инстаграм“. www.инстаграм.cом. Қаралди: 2023-йил 14-декабр.
- ↑ „Тüрк Поп Мüзиğинин Cовер'лара Доймаян İконик Şаркıсı Гемилер'ин Ҳикаеси“ (тр). Экşи Şэйлер. Қаралди: 2023-йил 14-декабр.
- ↑ „ОРҲАН АТАСОЙ’УН “ГЕМİЛЕР” КЛİБİ ÜЗЕРİНЕ – СанатлаЯşамак“ (тр) (2022-йил 14-май). 2013-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-декабр.
- ↑ „'Сен геçэркен саҳилден сессизcе...'“ (тр). www.нтв.cом.тр. Қаралди: 2023-йил 14-декабр.
- ↑ „7 Маддеде Асит Орҳан Лакаплı Моğоллар'ıн Эфсаневи Гитаристи Орҳан Атасой'у Танıялıм“ (тр). Онедио. Қаралди: 2023-йил 14-декабр.