Гемма (лотинча гемма — қимматбаҳо тош, дур) — ўйма тасвирли сайқалланган жавоҳирлар, глиптика асари. Тасвир текис юзадан чуқурлаштириб ўйиб ишланадиган (инталия) ва заминни ўйиб бўртма тасвир ҳосил қилинадиган (камея) тури фарқланади. Қадимда ва ўрта асрларда гемманинг тумор, узук кўзи ва б. алоҳида муҳр вазифасини ўтовчи тури (инталия) кенг тарқалган. У билан мактуб, ҳужжат, буйруқлар муҳрланган. Геммада кўпинча ҳайвон, одам тасвирлари, рамзий белгилар ва ёзувлар ўйиб ишланган. Ҳозир Гемма тўғноғич, кулонларда ишлатилади, узукка ўрнатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил