Гемолимфа (гемо... ва лимфа) — очиқ қон айланиш системасига эга бўлган умуртқасиз ҳайвонлар (бўғимоёқлилар, моллюскалар)нинг қон томирлари ва ҳужайралараро бўшлиқларида айланиб юрадиган суюқлик. Г.да оқсиллар, кўпинча нафас пигментлари (гемоглобин, гемоцианин), фагоцитлар, баъзан эритроцитлар бўлади. Г. озиқ моддалар, кўпинча кислородни ҳужайра ва тўқималарга етказиб бериб, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўладиган парчаланиш маҳсулотларини олиб чиқиб кетади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил