Gendel Georg Fridrix
Гендел Георг Фридрих (1685.23.2, Галле – 1759.14.4, Лондон) – немис композитори. 1706—10 йилларда Италияда яшаб, клавир ва орган ижрочиси сифатида шуҳрат қозонган. 1717-йилдан Англияда яшаган. 1720—1741 йилларда Лондон опера театри (Қирол мусиқа академияси)нинг раҳбари. „Риналдо“ (1711), „Радамист“ (1720), „Юлий Сезар“ (1724), „Ричард И“ (1727), „Ксеркс“ (1738) каби 40 дан ортиқ тарихий опера ёзган. Шарқ мавзуларида „Темур“ (1724), „Кир, Форсия подшоси“ (1728), „Пор, Ҳиндистон подшоси“ (1731) операларини яратиб, улар таркибига экзотик саҳналар киритган. Оратория жанрини тубдан қайта ишлаб, монументал. улуғворлик ва драматизм билан сугорилган асарлар ижод қилган. Гендел хор мусиқаси устаси, шунингдек оммабоп, таъсирчан мусиқа услубини яратган. Кантаталар, оркестр ва орган консертлари, чолғу сюита, соната, очиқ ҳавода ижро этишга мос „Сув сатҳи мусиқаси“ (1716), „Мушакбозлик мусиқаси“ (1749) ва бошқа асарлар муаллифи. Лондон (1843), Лейпсиг (1856), Галле (1955) шаҳарларида Гендел жамиятлари ташкил этилган. 1952-йилдан Галле шаҳрида Г. мусиқа байрамлари ўтказилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |