Генератор лампа — юқори частотали тебранишларни ҳрсил қилувчи ва кучайтирувчи электр-вакуум асбоб. Иш частотасига кура, паст частотали (/^ах<200 кГс), узун ва қисқа тўлқинли (/^>х<25 МГс), ултрақисқа тўлқинли (Упах<600 МГс) ва десиметр-сантиметрли (4„^600 МГс) хилларга бўлинади. Генератор лампа кучайтиргич электрон лампалар каби ишлайди, лекин тузилишига кура айрим хусусиятлари билан улардан фарқ қилади. Генератор лампаларни лойиҳалаш жараёнида уларда ажраладиган иссиклик энергиясини камайтириш муаммосини ҳал қилиш талаб этилади. Айниқса генератор лампа электродларида ажраладиган бир неча 100 кВт энергияни энг кам миқдоргача пасайтириш катта муаммо. Шунинг учун ҳам бунда сунъий совитиш усулларидан кенг фойдаланилади. Кучли генератор лампа (100 кВт гача), ҳаво ёрдамида, сув ёрдамида совитилади. Генератор лампаларнинг аноди очиқ силиндр ёки тўғри бурчакли параллелепипед кўринишида бўлиб, молибден, тантал, ниобий ва қотишмалардан ясалади. Юқори қувватли генератор лампаларнинг аноди стакан кўринишида ясалади. Ўта юқори частотали генератор лампаларнинг аноди эса кўпчилик ҳолларда стержен кўринишида бўлади. Генератор лампаларнинг қобиқлари шиша, керамика, металл, металл-шиша ва металл-керамикадан тайёрланади. Генератор лампа триод, тетрод ва пентод лампалар асосида яратилади. Комбинацией генератор лампалар: иккиланган триодлар, иккиланган тетродлар, иккиланган пентодлар икки тактли генераторларда фойдаланилади. Триодпентод асосида яратилган генератор лампалар ҳам ишлатилади. Янги турдаги генератор лампа — магнетрон, клистрон ва б. ҳам яратилган. Уларда электрон оптика усулларидан фойдаланиш натижасида электродлараро ток тақсимоти анча яхшиланди, электродларда ажраладиган энергия анча камайтирилди, лампаларнинг фойдали иш коэффициенти оширилди. Генератор лампалар турли радиоузатгич қурилмаларда, радио-эшиттириш, радионавигация, радиоастрономия, радиометеорология, радиогеология, радиобошқарув, радиоалоқа, телевидение, юқори частоталар техникаси ва махсус радиоэлектрон қурилмаларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил