Биология
Эволуция
Hayot daraxti
Ҳаёт дарахти
Механизм ва жараёнлари

Мослашиш
Генетик дрейф
Ген кўчиши
Мутация
Табиий танланиш
Турланиш

Тадқиқотлар ва тарих

Далиллар
Тарихи
Замонавий синтез
Ижтимоий таъсири

Эволуцион биология соҳалари

Кладистика
Экологик генетика
Эволуцион ривожланиш
Одам эволуцияси
Молекулар эволуция
Филогенетика
Популацион генетика

Генетик дрейф (ёки аллел дрейфи) бирор популациядаги тасодифий аллелларнинг (ген вариантларининг) авлоддан авлодга ўтиши натижасида аллел частотасидаги ўзгаришлар жараёнидир. Бу тасодифий ўзгаришлар танланиш ёрдамида филтрланади. Генетик дрейф консепти 1920-ларда Сеwалл Wригҳт томонидан ўртага ташланган.

Генлар дрейфи (голландча дрижвен — сузмоқ, қувиб ҳайдамоқ), генетик-автоматик жараёнлар — тасодифий омиллар таъсирида қатор авлодлар давомида популяцияларда генлар частотасининг ўзгариши. Генетик дрейф, одатда, популяциялар ирсий ўзгарувчанлигининг пасайишига олиб келади. Генетик дрейф табиий офатлар (ўрмонларнинг ёниши, сув тошқини), зараркунапдаларнинг кенг тарқалиши ва б. натижасида популяция индивидлари сони кескин камайиб кетганида аниқ намоён бўлади. Генетик дрейф тазйиқи остида популяция генотипик таркиби динамикасининг ҳарактерли хусусияти гомозиготланиш жараёнининг кучайишидан иборат. Бу ҳодиса популяция ареалининг торайиши туфайли яқин қариндош индивидлар ўртасидаги чатишиш имкониятининг ортиши билан боғлиқ. Натижада тасодифий равишда генлар частоталарининг ўзгариши туфайли айрим аллелларнинг сақланиб қолиши, бошқасининг йўқолиши рўй беради. Ажралиш пайтида вужудга келган баъзи гомозиготали формалар янги муҳит шароитига мосланишда қимматли бўлиб чиқиши ва улар табиий танланиш таъсирига учраб, кейинчалик популяция индивидлари сонининг орта бориши билан кенг тарқала бошлаши мумкин. Генетик дрейф назарияси ХХ асрнинг 40-й.ларида америкалик генетик С. Райт ҳамда ундан мустақил равишда рус олимлари Д. Д. Ромашов ва Н. П. Дубининлар томонидан ишлаб чиқилган. Генлар дрейфи С.Райт томонидан киритилган. У пашшалар популяциясида иш олиб борган.