Гений (лот. гениус) — 1) Рим мифологиясида дастлаб маъбуд, уруғнинг бобокалони, кейинчалик эркаклик худоси, эркак ботиний кучи ва қобилиятларининг мужассами. Ҳар бир эркак ўз Г.сига эга, деб ҳисобланган. Г. эркак феъл-атворини шакллантирадиган, уни умр давомида муҳофаза қиладиган эзгу куч саналган. Римликлар Г. тимсолида оила, жамият, шаҳар ва бутун Рим халқининг ҳомийларини ҳам эъзозлаганлар; 2) олий даражадаги ижодий қобилият соҳиби (қаранг Даҳо).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил