Genrix (qirollar)
Генрих (Ҳеинрич) — Германия қироллиги ва "Муқаддас Рим империяси"даги қироллар. Энг машҳурлари:
Генрих И (тахминан 876 — 936.2.7. Мемлебен, Саксония) — Германия қироли (919 йилдан). Саксония сулоласининг асосчиси. Швабия ва Бавария герсогларининг исёнини ён беришлар йўли билан бостирган. Лотарингияни қўшиб олган (925), полаб славянлари ерларини босиб олишни бошлаб берган.
Генрих ИИИ (1017.28.10 — 1056.5.10) — Германия қироли ва "Муқаддас Рим империяси" императори (1039-йилдан). Италияга қилган юришида (1046—47) у билан рақобат қилган папалар папалик тахтидан туширилган.
Генрих ИВ (1050.11.11 — 1106.7.8, Ленс) — Германия қироли ва "Муқаддас Рим империяси" императори (1056-йилдан). Франконлар сулоласидан. Черков ҳокимияти унвонлари учун Рим папалари (Григорий ВИИ ва б.) билан кураш оли б борган.
Генрих В (1081.8.1 — 1125.23.5, Утрехт) — Германия қироли, "Муқаддас Рим империяси" императори (1106-йилдан). Франконлар сулоласидан. Черков ҳокимияти унвонлари учун папалар билан бўлган урушни Вормс конкордата билан тугатган. Генрих В вафоти билан франконлар сулоласи барҳам топган.
Генрих ВИ (1165, Нимвеген — 1197.28.9, Мессина) — Германия короли ва "Муқаддас Рим империяси" императори (1190-йилдан). Штауфенлар сулоласидан. Сицилия тахти меросхўрига уйланиши билан Сицилия қироллигини штауфенлар мулкига қўшиб олган.
Генрих ВИИ (тахминан 1275 — 1313.24.8, Сиена яқинида Буонконвенто) — Германия қироли ва "Муқаддас Рим империяси" императори (1308-йилдан). Люксембурглар сулоласидан. Ўғли (Ян Люксембург)нинг чех қироли бўлиб сайланишига эришган. Италияни қайтадан империяга бўйсундириш учун 1310-йил унинг ҳудудига бостириб киради, бироқ муваффақияцизликка учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |