Генрих Саулович Алцҳуллер (тахаллуси Генрих Алтов, 1926-йил 15-октабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР – 1998-йил 24-сентабр, Петрозаводск, Карелия Республикаси, Россия) – совет фантастик ёзувчиси ва ихтирочи, Ихтирочилик масалалрини ечиш назарияси муаллифи. Ихтирочилик муаммолари ривожланиш назариялари техник тизимлари ҳамда ижодий шахсни ривожлантириш назарияси муаллифи[1].

Генрих Алцҳуллер
Файл:Генрих Алцҳуллер.жпг
Таваллуди 1926-йил 15-октябр
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Вафоти 1998-йил 24-сентябр (71-ёш)
Петрозаводск, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР, Rossiya bayrogʻi Россия
Касби ёзувчи, ихтирочи
Мукофотлари Александр Беляев номидаги адабий мукофот

Биографияси

Генрих Саулович 1926-йил 15-октябрда Тошкент шаҳрида (СССР, Ўзбекистон) Саул Эфимович Алцҳуллер ва Ребека Юлевна Алцҳуллер оиласида таваллуд топган. Генрих Сауловичнинг шахсий эслашларига кўра, унинг ота-онаси Озарбайжон телеграф агентлигида учрашган ва улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлган. Аммо отаси аллақачон оила қурганлиги сабабли, диний урф-одатлар унинг янги турмуш қуришига тўсқинлик қилган, шунинг учун ёшлар Тошкентга қочишга мажбур бўлишган[2].

1928-йилда оиласи Бокуга (СССР, Озарбайжон) қайтиб келди, у ерда Ребекка Юлевнанинг қариндошлари билан ярашишди. Алцҳуллер Кецховели кўчаси, 113-уйда жойлашган хонадон эгасидан икки хонани ижарага олган. Бу ҳовлида Генрих доимий равишда шахмат, велоспорт, расм чизиш ёки янги билимларни ўзлаштириш билан шуғулланарди. Кейин Гейнрих ўзининг биринчи оқилона таклифини, яъни байрамлар вақтида керак бўлувчи кўчма ҳожатхонани тақдим этди[3].

Генрих ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлади. Озарбайжон саноат институтига ўқишга кирди. 1944-йил феврал ойида нефт механикаси факултетининг биринчи курсидан бошлаб ихтиёрий равишда Совет Армияси сафига қўшилди.

У болалигимдан ихтиролар қиларди. Унинг биринчи ихтиролари орасида ракета двигателли қайиқ, ўт ўчирувчи тўппонча ва скафандр бор эди.

Генрих 1960-йилларнинг етакчи рус илмий фантастика ёзувчиларидан бири. „Регистра научно-фантастических идей и ситуаций“ асари, илмий-фантастик очерклар, шунингдек, Ж. Верн, Ҳ. Wеллснинг, А. Беляев башоратлари ҳақидаги эсселар муаллифи.

1990-йиллардан бошлаб ихтирочилик масалаларини ечиш назариясини тан олиш даври дунёнинг энг йирик мамлакатларида бошланди. ТРИЗ АҚШда жадаллик билан ривожланди. Бунга АҚШ, Япония ва бошқа мамлакатларда Алцҳуллер китобларининг нашр этилиши ва шахсий компютерлар учун интеллектуал дастур „Изобретаюшая машина“ нинг яратилиши ёрдам берди.

1990-йилда Генрих Саулович ва унинг рафиқаси Валентина Журавлёва Бокудан Петрозаводскга кўчиб ўтдилар[4].

Манбалар

  1. ↑ [ҳттпс://тризwай.cом/инфо/гса.ҳтмл „АЛЬТШУЛЛЕР Генрих Саулович Соурcе: ҳттпс://тризwай.cом/инфо/гса.ҳтмл“]. 2017-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
  2. ↑ Игорь Вёрткин. „Альтшуллер Г.С. Жизнь человека 1-Ч-502, рассказанная им Игорю Верткину“. алцҳуллер.ру. Официальный Фонд Г.С. Альтшуллера (автора ТРИЗ-РТВ-ТРТЛ) (1996). 2022-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  3. ↑ „Генрих Альтшуллер“. Қаралди: 2023-йил 26-ноябр.
  4. ↑ Михаил Кордонский. „Преобразователь человека в личность“. Мигдаль таймс. Клуб еврейского студента Международного Еврейского Общинного Центра "Мигдаль". 2022-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.