Heinrich Hertz
Ҳеинрич Рудолф Ҳертз (талаффузи: Ҳенрих Ҳертз Рудолф; 1857-йил 22-феврал, Ҳамбург – 1894-йил 1-январ, Бонн) – немис физиги. Электродинамика масалалари билан шуғулланган, биринчи бўлиб электромагнит тўлқинларни кашф этиб (1888), уларнинг хоссасини текширган. Электромагнит тўлқинлар ва ёруғлик нурларининг ўзаро ўхшашликларини исбот қилган, вибратор назариясини ишлаб чиққан. Ҳертз тажрибалари Жамес Cлерк Махwелл электромагнит майдон назариясини амалда исбот қилди ва уларнинг амалда қўлланишини бошлаб берди. У ёруғликнинг электр разрядига бўлган таъсирини пайқади ва шу билан фотоэлектр ҳодисаси устида текширишлар олиб борилишига сабаб бўлди. Ҳертзнинг назарий ишлари ҳаракат қилувчи жисмлар электродинамикасидан, Махwелл тенгламаларини тажрибада текшириш ва куч тушунчасини эътиборга олмайдиган механикани тузишдан иборат.
| Ҳеинрич Ҳертз | |
|---|---|
|
|
Манбалар
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Физик ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |