Юқорида: Генрих ИИ ва унинг рафиқаси Кунигунденинг Масиҳ томонидан тож кийиши, император жуфтлиги ортида Бамбергнинг ҳомийлари, авлиё Пётр ва Пол бор. Қуйида: Рим, Галлия ва Германиянинг тимсоли ва Бавариянинг олти герсоги (фолио 2р).

Генрих ИИ перикопи — Оттонлар даври рассомларининг асари, ўша даврнинг энг машҳур қўлёзмаларидан бири. Перикоп 1007-1012-йилларда Рейченау монастирида Генрих ИИ буйруғи билан Бамберг собори учун яратилган. Лиутгард мактаби деб аталадиган асарларга ишора қилади. Пергамент қўлёзмаси 42,5 х 32 сантиметр ўлчамдаги 206 варақдан иборат. Қўлёзмада 28 та тўлиқ саҳифали миниатюра, 10 та декоратив саҳифа ва 184 та бош ҳарф мавжуд. Муқова каролинг услубида зарҳал рангдаги фил суягидан қилинган хоч билан безатилган.

1803-йилда секуляризация пайтида қўлёзма Бамбергдаги собордан Мюнхен Бавария давлат кутубхонасига ўтказилди, у ерда ҳозиргача Cлм 4452 рақами билан сақланади. 2003-йилда УНЕСCОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига қабул қилинган.

„Генрих ИИ перикопи“ услуби Оттон ИИИнинг Мюнхен Инжили, Вулфенбüттел перикопи ва Хилдешейм коллектасига энг яқин.

Адабиётлар

  • Куниберт Беринг: Кунст дес фрüҳен Миттелалтерс (Кунст-Эпочен, 2-банд). Реcлам, Штутгарт, 2002-йил. ИСБН 3-15-018169-0
  • Патрисия Энгел, Бернхард Галлистл. Диэ Реиченауэр Ҳандсчрифтен дер Домбиблиотҳек Ҳилдешеим унд дер Ҳерзог Аугуст Библиотҳек Wолфенбüттел им Верглеич. Ин: Wолфенбüттелер Беитрäге 15 (2009), С.129-1781
  • Инго Ф. Валтер, Норберт Wолф: Меистерwерке дер Бучмалереи, С. 122-125, Кöлн уа, Тасчен 2005, ИСБН 3-8228-4747-Х

Ҳаволалар