Gent
Гент, Ган — Белгиянинг шим.ғарбидаги шаҳар, Лис ва Шелда дарёлари қўшилган жойда. Шарқий Фландрия провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 230,2 минг киши (1992). Гент ёзма манбаларда ВИИ асрдан бошлаб тилга олинган.
Транспорт йўлларининг тугуни. Гент аҳамияти жиҳатидан мамлакатда 2-ўриндаги денгиз порти (юк ортиш ва тушириш йилига 25 млн. т). Канал орқали Шим. денгизга чиқилади. Гент Белгиянинг асосий саноат марказларидан бири. Тўқимачилик (ип газлама) саноати қадимдан (Х асрдан) ривожланган. Машинасозлик, металлсозлик, электротехника, кимё, озиқ-овқат, қоғоз саноати корхоналари бор. Қадимдан тўр (кружева) тўқиш билан машҳур. Экспорт учун гул етиштирилади, гуллар кўргазмаси ўтказилади. Четдан пахта ва зиғир толаси, кумир, нефт маҳсулотлари келтирилади. Ўрта аср меъморий ёдгорликларидан готика собори (ХИИ—ХВИ асрлар), шаҳар минораси (ХИИ—ХИВ асрлар) сақланиб қолган. Гент фламанд халқи маданиятининг маркази. Университет (1817), музейлар бор. Туризм ривожланган. Шаҳарга ВИИ асрда асос солинган. Гент ўрта аср фламандлар шаҳри қиёфасини сақлаб қолган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |