Геодезик белгилар - жойларда геодезик пунктларни белгилаш ва маҳкамлаш учун қуриладиган ер усти иншоотлари (устунлар, пирамидалар, ёғоч ёки металл мосламалар ва б.) ҳамда ер ости қурилмалари (бетон монолитлар ва б.). Ўлчаш ишларида асбоб Г. б.га қараб визирланади. Теодолит Г. б. устига ердан маълум даражада баланд қилиб ўрнатилади. Агар теодолит 10 м гача баланд ўрнатилиши керак бўлса, унда пирамида, ундан ҳам баландда ўлчаш ишлари олиб бориладиган бўлса, мураккаб сигнал тарзида қурилади. Г. б.ларнинг баландлиги ҳаритада горизонталлар ёрдамида аниқланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил