Geografik determenizm
Географик детерменизм.

Ўзбекистон жойлашган ҳудуд турли хил мезонларга кўра, улкан геосиёсий аҳамият касб этади. Ўзбекистон дунёнинг стратегик аҳамиятга молик бўлган Марказий Осиё минтақасининг қоқ марказида жойлашган. Бу географик жиҳатдан бевосита Маккиндер томонидан ишлаб чиқилган “Ҳеартланд” назариясини айни кўришидир. 1904 йилда инглиз олими Ҳ.Маккиндер “Тарихнинг географик ўқи” номли маърузасини “География журанали”да чоп этди ва бу фан тарихидаги энг ёрқин геосиёсий матнга айланди. Ҳ.Маккиндер давлат учун энг қулай географик жойлашув бу унинг марказидир, деб ҳисоблайди. Унинг қайд этишича, бутун жаҳон нуқтаи назаридан, эрнинг марказида Евроосиё қит’аси, унинг марказида эса “Ҳеартланд” (Ернинг юраги) жойлашган. Шундан келиб чиқиб, Ҳ.Маккиндер қуйидаги консепсиясини илгари сурди: “Ким Шарқий Европада ҳукмронлик қилса, у “Ҳеартланд” устидан ҳукмронлик қилади, ким “Ҳеартланд” устидан ҳукмронлик қилса, дунё оролларини бошқаради, дунё оролларини бошқарган, бутун дунёни бошқаради”. Ташқи сиёсат тадқиқотлари институти (Фореигн Полиcй Ресеарч Институте) эксперти Крисс Сипл ўз мақоласида Маккиндернинг назарий формуласига таянган ҳолда Ўзбекистонни Эвроосиёнинг геосиёсий хартленди деб номлайди ва Марказий Осиёдаги кучлар мувозанатида Ўзбекистон амалий геосиёсати билан алоҳида ажралиб туришини таҳлил этади. Крисс Сиплнинг асосий эътибори Ўзбекистоннинг 2001 йил сентябр воқеаларидан сўнг АҚСҲ ва Европа билан боғланган ҳамкорлигига қаратилади. Унинг фикрига кўра, Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг хартленддаги стратегик аҳамиятини 2001 йилдан сўнггина англаб этди. Юқоридаги қарашларни тўлдириб, тадқиқотчи О.Сирожов қуйидагича ёзади: “Ма’лумки, геосиёсатдаги мавжуд хартленд назариясига кўра, Марказий Осиё ер юзи, минтақаларнинг геосиёсий ядроси ёки маркази ҳисобланади. Марказий Осиёнинг хартленди, геосиёсий ядроси эса Ўзбекистондир. СҲу нуқтаи назардан, мамлакат пойтахти Тошкентга “Шарқ дарвозаси” деб таъриф беришади”. Ушбу фикларга мувофиқ энг муҳим далил шуки, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг барчаси билан умумий чегарага эга минтақада ягона давлатдир. Аниқроқ қилиб айтганда, Ўзбекистон ташқи сиёсий қарорлари ўз-ўзидан минтақанинг геосиёсий йўналишларини белгилашга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Бу Ўзбекистоннинг минтақадаги геосиёсий ўрнини этакчи куч марказлари томонидан жиддий эътиборга олишни талаб этади. Эксперт В.Парамонов Марказий Осиёга ташқи кучларнинг таъсирини баҳолар экан, минтақавий ва жаҳон даражасидаги давлатлар ушбу минтақага геосиёсий регионализм ёндашуви асосида ҳамда Эвроосиё куч марказлари ўртасида сиёсий ва иқтисодий манфаатлар туташган ягона геосиёсий макон сифатида қарашларини қайд этади. Бундан ташқари, ушбу геосиёсий маконда фақат Ўзбекистон шундай куч марказларининг бевосита таъсиридан табиий муҳофазаланган минтақадаги ягона давлат ҳамдир. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон минтақада Россия, Хитой, Эрон сингари куч марказлари билан бевосита чегарага эга эмас. Бундай геосиёсий мақом параллел равишда Ўзбекистон зиммасига минтақада кучлар мувозанати ва ўзаро ички барқарорликни таъминлаш масъулиятини ҳам юклайди. Ўзбекистон жаҳоннинг тўртта ядровий давлати (Россия, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон) қуршовида бўлган ягона минтақанинг марказий қисми ҳисобланади. Расмий Тошкент ядровий омилнинг минтақага ҳарбий-сиёсий таъсир ва босим ўтказиш воситасига айланиш эҳтимоли мавжудлигини англаган ҳолда “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги” шартномаси (Семипалатинск, 2006 йил 8 сентябр) ташаббускорига айланди. Мазкур шартнома нафақат минтақавий, балки ХХИ аср халқаро хавфсизлик тизимини барпо этишдаги дастлабки қадам бўлди, деб таъкидлашга барча асослар бор. 2014 йил 6 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Ёркдаги қароргоҳида мазкур ташкилот тузилганидан буён биринчи маротаба беш ядровий давлат - АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия, Хитой ва Россия якдиллик билан ва бир пайтнинг ўзида муҳим халқаро ҳужжатни - Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги шартномага Хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги протоколни имзолашди. Географик детерменизм омилини баён этишда Ўзбекистоннинг стратегик йўлакларга олиб чиқувчи транзит чорраҳасида жойлашганини ҳам назардан четда қолдириб бўлмайди. Мамлакатимиз Европани Осиё, Марказий Осиёни Жанубий Осиё, Узоқ СҲарқни ЙАқин СҲарқ билан боғлаш мумкин бўлган транспорт-коммуникация йўлакларининг муҳим ҳалқасидир. Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов айни шундай геостратегик жойлашувнинг таҳликали жиҳатлари ҳам мавжудлигини шундай изоҳлайди: “Ўзбекистон амалда Форс кўрфази, Каспий денгизи ҳавзаси ва Тарим ҳавзасининг нефт ва газга жуда бой конлари жойлашган ярим ҳалқанинг стратегик марказидир. ЙА’ни, бу ярим ҳалқа атрофида бутун дунёда энергия тақчиллиги шароитида яқин йилларда Эвроосиё ва жаҳон келажаги учун ҳал қилувчи рол ўйнайдиган энергия захиралари мавжуд”. СҲу маънода, Ўзбекистон жўғрофий-сиёсий ҳолати минтақалараро транспорт-транзит тизимларида ўз ўрнини топа олиши зарурлигини англатади. Ҳар томонлама ёпиқ бўлганига қарамай, Ўзбекистоннинг халқаро Шарқ-Ғарб, СҲимол-Жануб транспорт йўлларидаги географик жойлашуви унга халқаро транспорт тармоғининг зарурий қисми бўлишида катта имкониятни тақдим этади. Шу боисдан тарихда Буюк ипак йўлининг асосий йўналишлари Ўзбекистон жойлашган ҳудудлардан ўтган. Замонавий ипак йўлини тиклашга қаратилган Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” (Оне Белт, Оне Роад) лойиҳаси истиқболлари ҳам шак-шубҳасиз, Ўзбекистоннинг минтақалараро транспорт-транзит чорраҳаси сифатидаги ролини эътироф этилишига узвий боғлиқ.
Демографик устунлик
Геосиёсат категориялари орасида демографик омилни ўрни ҳам юқори афзалликларни ўзида мужассам этади. Демографик омилнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у геосиёсатнинг барча элементларига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, аҳоли сонининг юқори эканлиги ишчи кучи қатлами ва мамлакат иқтисодиётининг таянч негизи ҳисобланади. Иккинчидан, нуфус омили давлатга географик маконнинг чегара танламас имкониятини беради. Учинчидан, демографик салоҳият бу ҳарбий салоҳиятни юксалтириш манбаидир. Демографик жараёнлар геосиёсатнинг анъанавий ва ўзгармас таъсир воситаси эканлиги ҳақида Ф.Рацелнинг назарий қарашлари ҳамон долзарб хусусиятга эга. Унинг фикрича, демографик омил геосиёсатнинг характери ва йўналишини белгилайди. Кам сонли аҳоли ривожланишнинг пасайишига, давлатни осонлик билан босиб олишга олиб келади. Ва аксинча, аҳолининг кўп сонли бўлиши ўз ҳаётий маконларини кенгайтириш учун сезиларли имкониятларни тақдим этади. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида энг кўп аҳолига эга давлат бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил январ ҳолатидаги маълумотларга кўра, мамлакат доимий аҳолисининг сони 33 млн. 960 минг нафардан ортиқ. Ушбу кўрсаткич Марказий Осиё умумий аҳолисининг тахминан учдан икки қисмига яқинроқ демакдир. Экспертлар Ўзбекистонда аҳоли суръати йилдан йилга ўсиб бораётгани истиқболда нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ маконида Ўзбекистоннинг ролини янада ошишига хизмат қилишини тахмин қилишмоқда. Масалан, росссиялик эксперт А.Казансев посцовет маконидаги аҳолини қиёслаб, қуйидагича ёзади: “Украина аҳолисининг кексайиши ва туғилишнинг пасайиши, Ўзбекистонда эса туғилиш ва ёшлар қатламининг ўсиши (70% гача ёшлар) Ўзбекистонни тез орада посцовет маконида аҳоли сони жиҳатидан иккинчи ўринга чиқишидан дарак беради. Геосиёсий нуқтаи назардан, посцовет макони кўпроқ “осиёча” кўринишга эга бўлмоқда. Қозоғистон аллақачон ЙАИМ бўйича Украинани ортда қолдирган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилган бўлса, Ўзбекистоннинг тезлик билан мутлақ аҳоли сони бўйича иккинчи ўринга кўтарилиши истиқболда посцовет маконинингевропа қисми роли сезиларли даражада тушиб кетишини англатади”. Тадқиқотчи СҲ.Файзиэв Ўзбекистон геосиёсатида демографик омилнинг устувор аҳамиятли эканини қайд этар экан, бу борада муҳим жиҳатга эътибор қаратишни тавсия этади: “Ўз геосиёсий ўрнидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон олдидаги энг муҳим стратегик вазифа миллатларнинг барқарор ўсиши ва ривожланишига шароитлар яратиш мақсади ўлароқ, шунингдек Ўрта Осиё минтақасида улкан барқарорлаштиирувчи омил сифатида ўз демографик потенсиалидан оқилона фойдаланишдир. Геосиёсий шароитда давлатнинг демографик таркибий қисмлари нафақат минтақавий доирада, балки яна ҳам кенгроқ –ўзгарувчан халқаро муносабатларнинг глобал тизими нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши лозим”. Яна бир эътиборли жиҳат шуки, Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон аҳолиси энг кўп миллатли аҳоли ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4 модда иккинчи қисмида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва ан’аналари ҳурмат қилинишини та’минлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, моддада эса “Ўзбекистон халқини, миллатидан қат’ий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, деб қайд этилган. Бугунги кунда Ўзбекистон заминидаги барча миллат ва элатлар ўзаро тинч-тотув яшаб келмоқда, уларнинг ҳамжиҳатликда ва ҳеч бир муаммосиз яшаши учун барча зарурий шароитлар яратилган. Бу ўринда Ўзбекистонда ташкил этилган 138 та миллий маданий марказ (МММ) фаолияти муҳим ўрин тутади. Улардан 14 таси Республика МММ мавқеига эга бўлиб, Тошкент шаҳрида 23 та, Қорақалпоғистон Республикасида 6 та ва вилоятларда 96 та МММ фаолият юритмоқда. Минтақанинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, миллатлараро муносабатларда Ўзбекистон томонидан амалга оширилган барқарор сиёсат айни шу миллат ва элатлар истиқомат қиладиган давлатлар билан фаол ва самарали ҳамкорлик қилиш имкониятини тақдим этибгина қолмасдан, шубҳасиз йирик давлатларни Марказий Осиё минтақасидаги миллатлараро муносабатлар воситаси билан боғлиқ бўлган геосиёсий таъсирини сезиларли равишда камайтиради. Мамлакатимиз демографик салоҳиятининг яна бир ўзига хос хусусияти мавжуд. Ўзбекистон минтақа давлатларидан фарқли равишда, бир хил гомоген аҳоли таркибига эга. Бу ерда аҳолининг 85% ни титул миллат вакиллар ташкил этади. Умуман олганда, ўзбеклар Марказий Осиёдаги энг кўп сонли миллат ҳисобланади. АҚСҲ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) “Wорлд Фаcтбоок” ҳисоб-китобларига кўра, ўзбеклар Қирғизистонда умумий аҳолининг 14,7%, Тожикистонда 13,8%, Афғонистонда 11%, Туркманистонда 5% ва Қозоғистонда 3,2% ни ташкил этади. Аҳоли сонига нисбатан ҳисоблаганда, бугунги кунда Афғонистоннинг ўзида 5 миллиондан зиёд ўзбек миллати вакиллари истиқомат қилади.
Ҳарбий қудрат ва минтақавий хавфсизлик омили

Геосиёсатнинг кучли воситаларидан бири бўлган ҳарбий қудрат омилида ҳам Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг энг этакчи давлатидир. Глобал ҳарбий қудрат индексининг 2020 йилдаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон дунёда 138 давлат орасидан 52-ўринни, Осиёда 45 давлат орасидан 23-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё давлатлари орасида эса энг қудратлиси деб қайд этилган. Мазкур ҳисоботга кўра, Ўзбекистоннинг фаол қўшинлари 50 минг кишини ташкил этиб, жанговар танклари 420 та, самолётларни умумий сони 185 та, (шундан 66 таси жанговар самолётлар), вертолётлар умумий сони 79 тани (шундан 25 таси ҳужумкор) ташкил этади 18. СҲу билан биргаликда, МРБ келтирган маълумотларга кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ҳарбий ҳаражатлари ЙАИМнинг 4% улушини ташкил этиб, дунё давлатлари ичида 12-ўринни, МДҲ давлатлари ичида эса 1-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон минтақадаги давлатлар орасида ўзининг мустақил ҳарбий салоҳиятини намоён этиб, ташқи кучларнинг минтақага ҳарбий таъсирини камайтиришда миллий ҳуқуқий ва амалий асосларга эга. Хусусан, 2018 йил 9 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси”га кўра, Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати қуйидаги принсипларга асосланган: бошқа давлатларга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, бундан ҳарбий тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш ҳоллари мустасно; хавфсизликнинг бўлинмаслиги, ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги; бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик, ҳар қандай давлатлараро тузилмадан, агар у ҳарбий-сиёсий блок этиб ўзгартирилса, чиқиб кетиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиш; мудофаанинг этарли даражада бўлиши; ҳарбий қурилишнинг замонавий ҳарбий можаролар хусусиятига монанд бўлиши; ядровий ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, тарқатиш ва жойлаштиришдан воз кечиш; Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги шартнома принсипларига содиқлик; ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базалари ва объэктларининг жойлаштирилишига йўл қўймаслик; Қуролли Кучларнинг хориждаги тинчлик ўрнатиш билан боғлиқ операцияларда ва ҳарбий можароларда иштирок этмаслиги. Ўзбекистон узоқ йиллар давомида минтақавий хавфсизликка таҳдид туғдирувчи терроризм, экстремизм, наркотик моддалар савдоси сингари омилларга қарши муносиб кураш олиб борди ва минтақавий хавфсизликнинг кафолати эканлигини амалда намоён қилди. Ч.Кўчаров монографик тадқиқотида бу масала хусусида қуйидагича фикрларни учратиш мумкин: “Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги халқаро муносабатларда геосиёсий муҳим ўринга эга. Унинг ташқи сиёсати минтақада шаклланаётган хавфсизлик тизимини яратишда этакчи ҳисобланади. Албатта, минтақанинг бошқа давлатларини ҳам умумий хавфсизликдаги та’сирини паст баҳолаш хато бўлур эди. Лекин жаҳоннинг этакчи салоҳиятли давлатларининг ушбу минтақадаги манфаатларини мувозанатга солиб туришда минтақа ичидаги давлатлар ҳар хил даражада имкониятларга эга”. Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Ўзбекистон 90 йилларнинг бошларида бошланган Афғонистон ва Тожикистондаги фуқаролар урушидан минтақага келиши мумкин бўлган хавфга қарши географик ва ҳарбий қалқон вазифасини бажарди. ХХИ аср бошларида Марказий Осиё минтақавий хавфсизлик тизимида вужудга келган ўзгаришлар натижаси ўлароқ 2004 йилда СҲҲТ Аксилтеррор тузилмасининг Тошкентда ташкил этилиши ҳам бу фикрни амалда тасдиқлайди. Дарҳақиқат, миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистон хавфсизлик ташкилотларининг роли ва ўрни катта. “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунда ташкилотнинг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг қуйидаги муҳим йўналишлари қайд этилади: Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва давлат манфаатлари ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини та’минлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш; Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш; Терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш.
Тарихий омиллар
Ўзбекистон тарихи буюк сивилизациялар ва империялар тарихидир. Ўтмишда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент ва бошқа шаҳарлари қадимий Марказий Осиё ҳудудларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-маърифий ривожланиш маркази бўлган. Таниқли сиёсацҳунос З.Бжезинский ҳам Ўзбекистоннинг мазкур тарихий нуфузига алоҳида урғу беради: “Амалий жиҳатдан Ўзбекистон Ўрта Осиёда минтақавий этакчилик ролига асосий да’вогар ҳисобланади. Ўзбекистон сиёсий элитаси атайин янги давлатни дин, астрономия ва сан’ат илмини ўрганиш учун машҳур минтақавий маркази Самарқанд бўлган Темурланнинг улкан Ўрта асрлар империяси ворислари деб атамоқда. Бу жиҳат замонавий Ўзбекистонда қўшнилари билан таққослаганда тарихий ворислик ва диний миссияни чуқур ҳис этишни мустаҳкамлайди”. Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти аъзоси О.Зотов эса 2001 йил воқеаларидан сўнг Ўзбекистон амалга оширган геосиёсатга танқидий ёндашув орқали баҳо беради. Зотов ўз танқидий қарашини Амир Темур геосиёсати ҳақидаги тарихий ўхшатиш орқали кўрсатиб беришга ҳаракат қилади. Унинг ёзишича, Темур хаосни бартараф этиб, Александр ва Чингизхон империясини қайта тиклади. Бир томондан, у Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ва салибчиларни тор-мор келтириб, ғарб гегемонизмига қарши турган бўлса, бошқа томондан, Россия ва Хитой билан иттифоқ тузишга ҳаракат қилди. Шу тариқа, ушбу маърифатли ҳукмдор жаҳон ҳукмронлигига интилмасдан Евроосиёда тинчлик ва барқарорликни ўрнатди. Зотов нуқтаи назарига кўра, Марказий Осиёда ҳам шундай воқелик вужудга келмоқда ва бунга қарши туриш учун Ўзбекистон МДҲ ва СҲҲТ сингари Евроосиё тузилмалари атрофида бирлашиши лозим. Таъкидлашимиз жоизки, Зотовнинг мулоҳазаларида Амир Темурнинг СҲарқдан ташқари, Ғарб билан олиб борган фаол геосиёсати назардан четда қолади, давр сиёсатини кўпроқ Россия билан ўрнатиш лозим, деган бир томонлама хулоса ва ёндашувга асосланади. СҲу нуқтаи назардан олиб қараганда тарихий омилни тадқиқ этишда бошқа муҳим жиҳатларни ҳам эътиборга олиш зарур. Тадқиқотчи Д.Муитов 1999 йил “Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари” журналида чоп этилган мақоласида Ўзбекистон геосиёсатини тарихий тажриба асосида сиёсий таҳлил этиш ва шу орқали унинг геосиёсий хусусиятларини ўрганиш маъқул эканлигига қуйидагича изоҳ беради: “...Ўзбекистоннинг геополитик хусусиятини сиёсий-тарихий таҳлил қилиш орқали давлатлар ва иттифоқчиликнинг, ҳудудий-географик сиёсатнинг ўзаро алоқадорлигини англатувчи ма’лум бир илмий хулосаларга келиш мумкин. Халқаро майдонда геополитик ғоянинг элементлари нафақат буюк давлатлар режаларида, шу билан бирга минтақадаги давлатларнинг сиёсатида, ўз миллий чегараларидан узоқ бўлган ҳудудларда стратегик ва иқтисодий назорат ўрнатишдаги рақобатида ҳам акс этаётганлигини та’кидлаш зарурдир. СҲундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг геополитик ва геостратегик хусусиятлари нақадар мураккабликларга тўқнаш эканлигини айтиш билан бирга уни ўрганиш учун методологик манба сифатида сиёсацҳунослик, фалсафа, тарих ва бошқа ижтимоий фанларнинг ютуқларини мужассам этган. Сиёсий жараёнларга характеристика берувчи системали-структуравий услубдан фойдаланиш вақти келганлигини та’кидлаш жоиздир”. Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг шонли тарихи унинг минтақа келажаги учун ҳам муҳим мавқеини англаш имконини беради.
Савдо-иқтисодий имкониятлар ва табиий-хом ашё ресурслари

Минтақанинг иқтисодий ривожланиши жараёнларида Ўзбекистон этакчи давлатлардан бири. Марказий Осиёда энг кўп аҳоли ва қулай геостратегик жойлашувга эга бўлган Ўзбекистон минтақанинг энг катта бозори ҳисобланади. Бу билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон бозори бутун Марказий Осиё бозори дарвозасидир. Британиянинг нуфузли “Тҳе Эcономист” журнали 2019 йилда Ўзбекистонни “Йил мамлакати” деб тан олгани ҳам бу борадаги ўзига хос эътирофдир. Жаҳон банкининг глобал иқтисодий истиқболларига оид 2020 йил январ ойидаги ҳисоботида Ўзбекистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари орасида ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатлари бўйича энг юқори кўрсаткич – 2020 йилда 5,7%, 2021-2022 йилларда 6% ўсиши тахмин қилинади. Жаҳон банкининг 2020 йил июнда нашр этилган ҳисоботида ҳам коронавирус пандемиясига қарамай, Ўзбекистон бутун йил давомида иқтисодиётнинг ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича кейинги йиллрада Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари орасида ягона мамлакат бўлиб қолиши башорат қилинади. Мамлакатимизнинг табиий-хом ашё ресурслари стратегик хусусиятга эга. Мамлакатимизда 3000 та фойдали қазилма конлари аниқланган бўлиб, уларнинг 1100 таси қазиб олишга тайёр, хусусан, 50 таси асл, 41 таси рангли, нодир, радиоактив ва қора металлар, 187 таси ёқилғи-энергетика, 19 таси кон-кимё, 45 таси кончилик хом ашёси, шунингдек, қурилиш материаллари, эр ости сувлари ва бошқа фойдали қазилма конларидан иборат. Ўзбекистон эр ости бойликлари истиқболи жуда улкан. Ўзбекистон ҳудудининг фақат 20% майдонида геологик разведка ишлари олиб борилган. Жумладан, Ўзбекистонда саноат аҳамиятига эга 86 та нефт конлари очилган бўлиб, улардан 36 таси нефт, 24 таси нефт-газ ва газ-нефт, 26 таси нефт-газ конденсат конлари тоифасига киради. Аниқланган олтин захиралари бўйича республика жаҳонда тўртинчи, қазиб олиш даражаси бўйича тўққизинчи ўринда. Ўзбекистонлик геологлар томонидан Эвроосиёда йирик ҳисобланган штокверк типли кони (Мурунтов) топилган. Ўзбекистон миснинг разведка қилинган захираси ва қазиб олиш бўйича Марказий Осиё мамлакатларида этакчидир. Мис конларининг 12% Жанубий Тяншан, 80% Ўрта Тяншан ва 8% Ҳисор бурмали системасига тўғри келади. Уран захираси бўйича эса Ўзбекистон жаҳонда 7-8 ўринларни забт этган. Республикамизда фойдали қазилмаларнинг қолган турлари бўйича ҳам улкан бойликлари мавжуд. Шу билан биргаликда, Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини белгилаб берадиган соҳалар – қишлоқ хўжалиги, энгил саноат, машинасозлик, туризм ва меҳнат салоҳияти бўйича минтақада этакчи нуфузга эга. Бироқ, бир қатор объэктив омилларга кўра, Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти ўз имкониятлари ва салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаяпти. Географик жиҳатдан жаҳон денгиз портлари ва йўлакларига чиқишнинг мураккаб эканлиги, демографик ўсиш шароитида меҳнат бозорида рақобатнинг кучайиши, ишчи ўринлари, сув ресурслари муаммоси ва бошқа бир неча омиллар Ўзбекистонни макроиқтисодий ривожланиш жараёнларига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Серҳосил ва унумдор эрлар, эр ости қазилмалари ва бошқа шу сингари иқтисодий устунликлар қаторида Ўзбекистоннинг оралиқда жойлашгани мамлакат учун қийинчиликлар туғдириши, маҳсулотлар этиштириш, улар экспорти, унинг таъминоти, асосан, қўшни давлатлар назоратида қолишига олиб келади. Ўз навбатида, Ўзбекистон заминида мавжуд бўлган табиий-хом ашё бойликларининг қазиб олинмаган захиралари, минтақавий истиқболли йирик лойиҳалар, минтақалараро транспорт инфраструктураси, туризм ва ҳоказо устувор жиҳатлар ҳисобга олинадиган бўлса, мамлакат минтақанинг геоиқтисодий марказига айланиш салоҳиятини англаш қийин эмас.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
