George Orwell
| Георге Орwелл | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | 25-июн 1903-йил |
| Вафоти |
21-январ 1950-йил (46 ёшда) |
Эриc Артҳур Блаир (1903-йил 25-июн – 1950-йил 21-январ) британиялик ёзувчи, шоир, эссеист, журналист ва танқидчи. Артҳур Георге Орwелл тахаллуси остида ижод қилган. Бу ном ўзининг севимли жойи Ривер Орwеллдан илҳомланиб танланган[1]. Унинг ижоди наср, ижтимоий танқид, ҳар қандай тоталитаризмга қаршилик ва демократик социализмни қўллаб-қувватлаш билан ажралиб туради[2][3].
Орwелл ўзининг аллегорик романи "Молхона" (1945) ва дистопик "1984" (1949) романи билан машҳур, шунингдек, унинг асарлари адабий танқид, шеърият, бадиий адабиёт ва полемик журналистикани ҳам қамраб олган.
Ҳаёти
Эриc Артҳур Блаир 1903-йил 25-июнда Британия Ҳиндистонининг Бенгал (ҳозирги Биҳар) президентлигидаги Мотиҳари шаҳрида ўзи таърифлаган „ўрта синф“ оиласида таваллуд топган[4][5]. Унинг катта бобоси Чарлес Блаир қулдорлик билан шуғулланувчи бой, Ямайкадаги иккита плантациянинг эгаси бўлган[6][7]. Бобоси Тҳомас Ричард Артҳур Блаир англикан черкови руҳонийси эди. Орwеллнинг отаси Ричард Wалмеслей Блаир бўлиб, Ҳиндистон давлат хизматининг афюн бўлимида афюн агенти ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган[8]. Онаси Ида Мабел Блаир (қизлик фамилияси: Лимоузин) Бирманинг Моламяйн шаҳрида улғайган[7]. Эриcнинг иккита опа-синглиси бор эди: Маржориэ (беш ёш катта) ва Аврил (беш ёш кичик). Эриc бир ёшга тўлганда, онаси уни ва Маржориэни Англияга олиб кетди[9]. 2014-йилда Мотиҳаридаги Орwеллнинг туғилган жойи ва ота-боболарининг уйида реставрация ишлари бошланди[10].
1904-йилда Ида болалари билан Оксфордширдаги Ҳенли-он-Темзага жойлашди. Эриc онаси ва опа-сингиллари орасида тарбияланган. 1907-йил ўрталарида қисқа ташрифдан ташқари, 1912-йилгача отасини кўрмаган[8][11]. Беш ёшида Эриc Ҳенлей-он-Темзадаги монастир мактабига кундузги талаба сифатида юборилган. Бу франсуз Урсулин роҳибалари томонидан бошқариладиган католик монастири эди[12]. Онаси унинг давлат мактабида таълим олишини хоҳларди, лекин бунга имкони йўқ эди. Иданинг акаси Чарлес Лимоузиннинг ижтимоий алоқалари туфайли Блаир Шарқий Сассекснинг Эастбоурне шаҳридаги Сент-Киприя мактабида стипендия ютиб олди[8]. Блаир мактабни ёмон кўрарди[13]. Кўп йиллар ўтгач, у ерда ўтказган даврига асосланиб, "Суч, Суч Wере тҳе Жойс „ иншосини ёзди. Ушбу иншо унинг вафотидан кейин нашр этилган. Сент-Киприяда Блаир биринчи марта ёзувчилик фаолиятини бошлаган ва Ҳоризон муҳаррири сифатида Орwеллнинг бир нечта иншоларини нашр этган Cйрил Cонноллй билан учрашган[14].
Сент-Cйприанъсда бўлганида, Блаир Ҳенлей ва Соутҳ Охфордшире Стандард журналларида нашр этилган иккита шеър ёзган[15][16]. У Ҳарроw тарихи мукофотида Коноллидан кейин иккинчи ўринни эгаллади, унинг ишини мактабнинг ташқи назоратчиси мақтади. Шундан сўнг, Веллингтон ва Этон коллежларига стипендияларни қўлга киритди. Аммо Этон стипендияси яшаш учун жойни кафолатламади. Блаир Этонда жой топилса, 1916-йил декабригача Сент-Киприяда қолишни танлади[8].
Ўқитувчилик фаолияти
1932-йил апрел ойида Блаир Лондон ғарбида жойлашган Ҳаес шаҳридаги ўғил болалар мактаби Тҳе Ҳаwтҳорнс Ҳигҳ Счоолда ўқитувчи бўлиб фаолият юритди[17]. Мабел Фиэрз Моор билан ишни давом эттирди, 1932-йил июн ойининг охирида Моор Блаирга Виктор Голланc ўзининг яқинда ташкил этилган Виктор Голланcз Лтд нашриёт уйи орқали 40 фунт стерлинг аванс эвазига “Сcуллионъс Диарй" ни нашр этишга тайёрлигини айтди[18].
Вафоти
Орwеллнинг соғлиғи пасайишда давом этди. 1949-йил ўрталарида у Сониа Броwнелл билан учрашишни бошлади ва улар сентябр ойида, Лондондаги Университет коллежи касалхонасига олиб кетилишидан бироз олдин ўзларининг унаштирилганликларини эълон қилишди. Сониа 1984 қаҳрамони Юлия учун намуна бўлган деган таҳминлар ҳам бор[19][20]. Сониа Орwеллнинг ишларини ўз зиммасига олди ва касалхонада унга ғамхўрлик қилди. Броwнелл унга ҳаётининг энг оғриқли сўнгги ойларида ёрдам берганини ва Энтони Поwеллнинг сўзларига кўра, Орwеллни хурсанд қилганини айтишди[21][22].
1949-йил сентябр ойида Орwелл ўзининг ҳисобчиси Жаcк Ҳаррисонни касалхонага таклиф қилди. Ҳаррисоннинг таъкидлашича, Орwелл ундан ГОП Лтд директори бўлишни ва компанияни бошқаришни сўраган, аммо бунга ҳолис гувоҳ йўқ эди[23]. Орwеллнинг тўйи 1949-йил 13-октябрда касалхонада бўлиб ўтди[24]. Унинг бухгалтери билан кейинги учрашув бўлди, унда Ҳаррисон ва Мрс Блаир компания директори этиб тасдиқланди[23]. Орwеллнинг соғлиғи Рождество арафасида яна ёмонлашди[23]. 21-январ куни эрта тонгда Орwеллнинг ўпкасида артерия ёрилиб, 46 ёшида ҳалок бўлди[25].
Романлар
- 1933 – Доwн анд Оут ин Парис анд Лондон
- 1934 – Бурмесе Дайс
- 1935 – А Cлергйман'с Даугҳтер
- 1936 – Кеэп тҳе Аспидистра Флйинг
- 1937 – Тҳе Роад то Wиган Пиэр
- 1938 – Ҳомаге то Cаталониа
- 1939 – Cоминг Уп фор Аир
- 1945 – Молхона (новелла)
- 1949 – 1984 (роман)
Георге Орwелл туберкулёз туфайли Лондонда вафот этган.
Қизиқарли фактлар
- Орwеллнинг ижодида кўпчилик тоталитар тузумнинг сатирасини илғай олганларига қарамай, ёзувчининг ўзини ҳукумат узоқ вақт давомида коммунистлар билан яқин алоқада бўлганлигидан шубҳаланган. 2007-йили ёзувчининг шахсий иши ойдинлаштирилгандан кейин маълум бўлдики, британ контрразведкаси МИ-5 1929-йилдан бошлаб, деярли ёзувчининг вафоти 1950-йилгача изидан юрган.
Манбалар
- ↑ „Георге Орwелл“. Тҳе Бритиш Либрарй. 2021-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-октябр.
- ↑ Гале, Стевен Ҳ.. Энcйcлопедиа оф Бритиш Ҳуморисц: Геоффрей Чауcер то Жоҳн Cлеэсе, Волуме 1. Тайлор & Франcис, 1996 — 823-бет.
- ↑ „ПБС: Тҳинк Танк: Трансcрипт фор 'Орwелл'с Cентурй'“. пбс.орг. Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
- ↑ Cриcк, Бернард „Эриc Артҳур Блаир [псеуд. Георге Орwелл] (1903–1950)“, . Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2004.
- ↑ Орwелл, Георге „8“, . Тҳе Роад то Wиган Пиэр. Лефт Боок Cлуб, 1937 — 1-бет.
- ↑ „Легаcиэс оф Бритиш Славерй“. Легаcиэс оф Бритиш Славерй. Университй Cоллеге Лондон. Қаралди: 2024-йил 28-апрел.
- ↑ 7,0 7,1 Станскй, Петер „Фром Бенгал то Ст Cйприан'с“, . Тҳе Ункноwн Орwелл анд Орwелл: Тҳе Трансформатион. Станфорд, Cалифорниа: Станфорд Университй Пресс, 1994 — 5–12-бет. ИСБН 978-0804723428.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Тайлор, Д.Ж.. Орwелл: Тҳе Лифе. Ҳенрй Ҳолт анд Cомпанй, 2003. ИСБН 978-0805074734.
- ↑ Cриcк (1982), п. 48
- ↑ „Реноватион оф Бритиш Аутҳор Георге Орwелл'с ҳоусе ин Мотиҳари бегинс“. ИАНС. неwс.биҳарпрабҳа.cом. 2014-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 26-июн.
- ↑ А Кинд оф Cомпулсион 1903–36, хвиии
- ↑ Боwкер, Гордон. Георге Орwелл — 21-бет.
- ↑ Жаcоб, Алариc „Шаринг Орwелл'с Жойс, бут нот ҳис Феарс“, . Инсиде тҳе Мйтҳ Норрис: . Лаwренcе анд Wишарт, 1984.
- ↑ Тҳе Охфорд Cомпанион то Тwентиэтҳ-cентурй Литературе ин Энглиш. Охфорд Университй Пресс, 1996 — 517-бет.
- ↑ Ҳенлей анд Соутҳ Охфордшире Стандард (1914-йил 2-октябр).
- ↑ Ҳенлей анд Соутҳ Охфордшире Стандард (1916-йил 21-июл).
- ↑ Cриcк (1982), п. 221
- ↑ Wагнер. „Лефт Боок Cлуб“. Публишинг Ҳисторй (2019).
- ↑ „Дедиcатед фоллоwер оф пассионс“. Тҳе Гуардиан (2002-йил 19-май).
- ↑ „Тҳе Wидоw Орwелл“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2003-йил 15-июн).
- ↑ Поwелл, Антҳонй, 1977.
- ↑ „Туберcулосис, брончиэcтасис, анд инфертилитй: wҳат аилед Георге Орwелл?“. Cлин Инфеcт Дис. 41-жилд, № 11. Деcембер 2005. 1599–1603-бет. дои:10.1086/497838. ИССН 1058-4838. ПМИД 16267732.
- ↑ 23,0 23,1 23,2 „Тим Cарролл 'А wритер wронгед'“. Тҳе Сундай Тимес. Тимесонлине.cо.ук (2014-йил 15-август). Қаралди: 2014-йил 14-май.
- ↑ Ингле, Степҳен. Георге Орwелл: а политиcал лифе. Манчестер: Манчестер Университй Пресс, 1993 — 90-бет. ИСБН 978-0719032332.
- ↑ Георге Орwелл, аутҳор, 46, Деад. Бритиш Wритер, Аccлаимед фор Ҳис '1984' анд 'Анимал Фарм,' ис Виcтим оф Туберcулосис. Тwо Новелс Популар Ҳере Дистасте фор Империалисм. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1950-йил 22-январ).
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Георге Орwеллга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Георге Орwелл – ёзувчининг ижоди ҳақида (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-10-11 санасида архивланган) (рус.)
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |