Георге Санд портрети. Рассом Аугусте Чарпентиэр (1838).

Амантине Луcиле Ауроре Дупин (талаффузи: Амандина Люсил Аврора Дюпен; 7-январ 1804-йил, Париж — 6-август 1876-йил, Ноан, Эндр департаменти) — Георге Санд (талаффузи: Жорж Сенд) тахаллуси остида танилган франсуз ёзувчиси ва журналисти[1][2]. Романлари („Индиана“, 1832; „Валентина“, 1832; „Лелия“, 1833; „Жак“, 1834; „Саёк, шогирд“, 1840; „Ян Жижка“, 1843; „Ёш қизнинг эътирофи“, 1864; „Сўнгги муҳаббат“, 1867) да ижтимоий адолат ва шахс эркинлиги, хусусан, аёллар ҳуқуқи масалалари унинг ижтимоиютопик қарашлари билан уйғунлашган.

Франсуз демократ романистлари анъаналарини давом эттирган Санд 30-йилларнинг ўрталаридан бошлаб сенсимончилар ғоялари, сўл республикачилар қарашлари билан қизиққан. Унинг „Мопра“ (1837), „Орас“ (184142) романлари шу рухда ёзилган. Исёнкор романтизм, миллий озодлик кураши пафоси „Консуэло“ (1842—43) романида ўз ифодасини топган. Санд, шунингдек, „Қор одам“ (1858), „Римлик Жан“ (1859) каби романлар, „Ҳаётим тарихи“ кўп жилдли мемуар ҳам ёзган (1854-55)[3].

Манбалар

  1. ↑ Ҳарт, Катҳлеэн. Револутион анд Wомен'с Аутобиограпҳй ин Нинетеэнтҳ-cентурй Франcе. Родопи, 2004 — 91-бет. 
  2. ↑ Леwис, Линда М.. Гермаине де Стаëл, Георге Санд, анд тҳе Виcториан Wоман Артист. Университй оф Миссоури Пресс, 2003 — 48-бет. 
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

}