Сименон 1963-йилда

Георгес Жосепҳ Чристиан Сименон (талаффузи: Жорж Жозеф Кристиан Сименон; 1903-йил 12/13-феврал, Леж, Белгия – 1989-йил 4-сентябр, Лозанна, Швейсария) – франсуз ёзувчиси. Белгия қироллик академияси аъзоси (1952-йилдан). 1921-йилда „Георгес Сим“ (талаффузи: Жорж Сим) тахаллуси билан „Ау Понт дес Арчес“ („Аркали кўприк“) дастлабки романини эълон қилган. 1931-йилда „Питерлатиш“ романи босилган. Полиция комиссари Маигретнинг саргузаштлари ҳақидаги „Лес Мéмоирес де Маигрет“ („Маигретнинг ёзишмалари“) (1950), „Маигрет вояге“ („Маигрет саёҳат қилади“) (1958), „Маигрет эт ле Cлочард“ („Маигрет ва дайди“) (1963), „Маигрет ҳéсите“ („Маигрет иккиланмоқда“) (1968), „Маигрет эт Монсиэур Чарлес“ („Маигрет ва жаноб Чарлес“) (1972) туркум романлари чоп этила бошлаган. Мазкур романлар детектив сюжети билангина эмас, балки, биринчи навбатда, инсон характерининг бадиий тадқиқи, жиноятни келтириб чиқарувчи сабабларни очиши билан аҳамиятлидир. Сименон бу романлари билан жаҳон детектив-саргузашт адабиётининг машҳур вакиллари қаторидан ўрин олган. Сименон комиссар Маигрет ҳақидаги романларидан ташқари, „Лес қуатрес жоурс ду паувре ҳомме“ („Бир қашшоқ ҳаётининг тўрт куни“) (1949), „Ле прéсидент“ („Президент“) (1958), „Ла присон“ („Қамоқхона“) (1968) сингари ижтимоий-психологик, мустамлакачилик сиёсати ва фашизм мафкурасини қораловчи „Ле cоуп де луне“ („Ой зарбаси“) (1933), „Қуартиэр Нèгре“ („Ҳабашлар маҳалласи“) (1935), „Ла неиге éтаит сале“ („Қор устида ғубор“) (1948), „Лес фрèрес Риcо“ („Ака-ука Риcолар“) (1952) романларини ёзган. Сименон, шунингдек, автобиографик „Же ме соувиэнс“ („Хотирлайман“) (1945), „Педигреэ“ („Ибтидо“) (1948), „Леттре à ма мèре“ („Онамга хат“) (1974) ва бошқа китоблар муаллифи. Сименон асарлари жаҳондаги кўплаб тилларга таржима қилинган.

Адабиётлар