Георгий Михайлович Полежаев (1900-йил 9-декабр, Кирсанов, Тамбов вилояти, Россия империяси – 1986-йил, Перм, СССР) – украин ва совет театр арбоби, театр ва кино актёри, режиссёр, ўқитувчи. РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1937). Украина ССР халқ артисти (1943)[1].

Георгий Михайлович Полежаев
Таваллуди 9-декабр 1900-йил
Вафоти 1986-йил
РСФСР
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия империяси Россия империяси→SSSR bayrogʻi СССР
Касби актёр

Ҳаёти

Георгий Михайлович Полежаев 1900-йил 9-декабрда Россия империясининг Тамбов вилоятида туғилган[2].

1921–1925-йилларда театр техникумида ва Москвадаги олий режиссёрлик курсларида таълим олган.

У Москва Малй театри саҳнасида роллар ўйнаган. Георгий Михайлович Полежаев 1927—1931-йилларда Украинанинг Днепропетровск, Харков, Макеевка, Ворошиловград театрларида меҳнат фаолиятини олиб борган. У 1931–1936-йилларда Қизил маш’ал (Новосибирск) театрининг актёри ва режиссёри бўлган.

1936–1937-йилларда Днепропетровск мусиқа ва драма театрида консертлар берган. 1937-йилдан Киев Қизил Армияси КОВО театри (ҳозирги Лвовдаги Ғарбий Оператив Қўмондонлигининг драма театри) актёри, 1944–1948-йилларда Марказий театрнинг актёри ва директори (Москва) бўлган. Георгий Полежаев 1950–1954-йилларда Грозний рус театрининг бош режиссёри бўлган. 1956–1958-йилларда Туркистон ҳарбий округи театрида, 1958–1960-йилларда Шимолий кучлар гуруҳи театрида ишлаган.

Георгий Полежаев театр ва ўқитувчилик фаолиятидан ташқари, филмларда ҳам рол ўйнаган.

1937–1941-йилларда Киев театр институтининг актёрлик курсига раҳбарлик қилган. 1955–1958-йилларда эса Тошкент театр институтида дарс берган[3]. 1943-йилда Украина ССР халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

1962-йилдан Свердловск театр мактабининг бадиий раҳбари ва ўқитувчиси бўлган.

Георгий Михайлович Полежаев 1986-йилда Пермда вафот этган.

Театрдаги роллари

  • Сатен („Қуйи чуқурликда“ М.Горкий) (рус тилида: На дне),
  • Полежаев („Бетоқат қарилик“, Л.Рахманов) (рус тилида: Беспокойная старость),
  • Корчагин („Пўлат қандай қаттиқлашган“, Н.Островский) (рус тилида: Как закалялась сталь),
  • Суворов („Командир Суворов“, Бахтерев) (рус тилида: Полководец Суворов).

Филмлардаги роллари

  • 1939-йил – Шчорс (филми) – Петлюра.
  • 1968-йил – Урал тоғлари ҳақидаги эртаклар (ҳужжатли филм) – эпизод.

Адабиётлар

  • Митці України. Енциклопедичний довідник (за редакцією А. В. Кудрицького). — К.: УЕ ім. М. П. Бажана, 1992. — с. 467(укр.)

Манбалар

  1. ↑ „Москва и москвичи Александра Тимофеичева (Александрова). Часть ИИ. Список людей, вошедших в проект (К-П)“. www.фабулаэ.ру. Қаралди: 18-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Георгий Полежаев“. www.кинориум.cом. Қаралди: 17-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „ГЕОРГИЙ ПОЛЕЖАЕВ“. www.кино-театр.ру. Қаралди: 17-ноябр 2023-йил.