Geotermika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Геотермика (қадимги юнонча: γῆ — „Ер“ ва θέρμη — „иссиқлик“, „иситма“) — Ернинг иссиқлик майдонини ўрганувчи фан. Ер қобиғидаги қатламлардан иссиқликнинг кўтарилиши (ўтиши) тоғ жинсларининг иссиқлик ўтказувчанлиги, иссиқдик сингдирувчанлиги, температура Т ўтказувчанлиги билан боғлиқдир. Ер юзасидаги температуранинг тарқалиши ташқи шароитларга ҳам боғлиқ. 15 км ва ундан ортиқ чуқурликда температуранинг миқдор ўзгариши жуда ҳам кичик (градуснинг улуши). температуранинг бундай ўзгариши Ер заминидаги шароит ва унинг юзасидаги қад. иссиқлик манбалари билан боғлиқдир. Ер ости суви ва релеф Ернинг фақат 100200 м чуқурлигигача температура ўзгаришига таъсир кўрсатади. Ернинг температура маълумотлари пармаланган қудуқлар, тоғ жинслари, заминдан чиқаётган лавалариинг температурасини бевосита ўлчаш, чуқурдаги моддаларнинг электр ўтказувчанлигини баҳолаш ва ҳар хил назарий ҳисоблаш билан (иссиқлик манбаларининг жойлашиши, иссиқлик тарихининг таҳдили асосида) йиғилади. Бу маълумотлар температуранинг Ер юзасидан чуқурликка қараб ортишини кўрсатади. Бу ортиш тезлиги ҳар хил чуқурлик ва ҳудудларда ўзгарувчан бўлиб, иссиқлик ўтказиш коэффиценти Х ва иссиқлик оқимининг зичлиги Қ билан боғлиқлиги аниқланган. Ернинг юқори қатламидаги кристалланган Я =(5—8)* 10° ва чўкинди жинслардаХ=(25)*10~3кал/смстрад. билан ифодаланади. Ўртача Қ Ерда — 1,2—1,5, океандаги чуқур ботиқларда — 0,2-0,6, қалқонларда — 0,7—1,1, океан оралиғидаги тизмалар ва баъзи геосинклиналларда — (2,5)—8*10~6 кал/см2с га тенгдир. Жуда юқори Қ миқдори отилиб турган вулканлар майдонига тааллуқдидир. Қ нинг аномал ҳолати геоиднинг эллипсоид юзасидан қочиш қийматининг тахминан тарқалишига мос келади. Бу эса мантиядаги ҳаракат йўналиши (конвексия) катакларининг борлиги билан Қ нинг боғлиқлигини кўрсатади. Ердан ажралиб чиқаётган иссиқликнинг кўп қисми жинсларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги билан боғлиқ. Бунда иссиқ сувларнинг ҳаракати, вулканларнинг отилиши ва б. жараёнларнинг унча аҳамияти йўқ. Замонавий иссиқлик оқимининг табиатини тушунтириш учун Ердаги қалинлиги 20-25 км „гранит“ ва 100-200 км „базалт“ қатламларидан ажралиб чиқаётган иссиқлик миқдорини аниқлаш лозим. Заминдаги температурани баҳолаш эса жуда аниқ эмас, чунки чуқурлик ортиши билан хатолик ҳам ортиб боради. Бунинг сабаби температура жараёнини ташкил қилувчи температура манбаларнинг аниқмаслигидадир. Ернинг 100 км чуқурлиқида температура 1000— 1400° га тенглиги ҳар хил усуллар билан аниқланган бўлсада, бундан ҳам чуқурроқда температура 2,0—2,5 марта фарқланади. Ўзбекистоннинг Чуст-Поп ҳудудида иссиқлик аномалия майдони мавжуд.
Қадимги геотермик даврлардаги температура шароитлари ҳар хил метаморфизм фацияларига тааллуқли тоғ жинсларининг ва интрузивларнинг мавжудлиги ҳамда қатор кимёвий элементларнинг изотоп нисбатлари (кўпинча, кислород қўлланади) асосида топилади. Олинган маълумот ва хулосалардан геодинамика, геотектоника, магматизм, уран, нефт-газ, иссиқ маъданли сув манбаларини, табиий буғ конларини излаш ва қидириш, тоғ-техник шароитни баҳолаш, бўлажак зилзила ўчоқларини аниқлаш, геофизик муаммоларни ечишда фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |