Gepard
Гепард (Аcинонйх жубатус) — мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи, гепардлар (Аcинонйх) уруғининг ягона тури. Танасининг узунлиги 123— 150 см, думи 63—75 см. Оёқлари узун ва ингичка, тирноқлари ичкарига тортилмаслиги билан бошқа мушуксимонлардан фарқ қилади. Юнги сарғиш қум рангда, майда қора доғлар билан текис қопланган. Болалари танасининг устки томонидаги узун тик юнглари пахмоқ мантия (ёпинғич) ҳосил қилади. Африка, Жан.-ғарбий Осиё (Эрон, Афғонистон, Балужистон) ва Ўрта Осиёда тарқалган. 1972-йилгача онда-сонда Туркманистоннинг жан.да учраб турарди. Кундузи ҳаёт кечиради. Ҳомиладорлиги 84-95 сўтка. 2-4 та бола туғади. Тўқай, дашт, чўл ва тоғ этакларида яшайди. Туёқли ҳайвонлар (кийиклар, қўйлар)ни ов қилади. Ўлжасига пана жойдан ташланади ва қисқа масофада қувиб етади (тезлиги соатига 110 км гача). Қадимда қўлга ўргатилган Г. дан ов қилишда фойдаланилган. Ҳозир сони жуда камайиб кетган, табиатда бутун дунё бўйича бир неча юзта сақланиб қолган. Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро қизил китобга киритилган. Тутқунликда яхши кўпаяди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |