Гералдика (лотинча: ҳералдус — жарчи, геролд) — гербшунослик. ХИХ асрнинг 2-ярмидан гербларни ўрганувчи ёрдамчи тарих фани; Дастлаб ХИИИ—ХИХ асрнинг л-ярмигача дворян, сех ва ер мулкларининг гербларини тузиш билан геролдлар шуғулланганлар (Гералдика атамаси шундан олинган). ХИВ асрдан бошлаб гербчилар устахонаси ташкил топган, унда мураккаб ва рангли герблар яратилган. Бора-бора уйлар, тарихий ёдгорликлар, давлат байроқлари, пуллар ва ҳарбий қуролларга герб суратларини тушириш одат тусига кирган. Гералдика моддий маданият ёдгорликларини ҳамда гербли ва рамзли ёзма манбаларни ўрганади, миллий анъаналар, ижтимоий хусусиятлар, мамлакатлараро иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрганишда ёрдам беради ва б. Археологик қазишлар Ўзбекистонда ҳам қадимдан муҳрлар, тангалар ва буюмларга шаҳар, давлат, уруғ ёки ҳунармандчилик уюшмаларининг герб суратларини тушириш кенг тарқалганини кўрсатади. Улар аждодларимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини, турмуш маданияти ва санъатини ўрганишга, давлатлар ва сулолалар тарихини ойдинлаштиришга хизмат қилувчи манбалардан биридир. Гералдика генеалогия, нумизматика, палеография ва сфрагистика кабилар билан алоқадор. Гералдика маълумотлари тарих фанининг бошқа соҳаларида ҳам қўлланади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил