Жерард Койпер (голландча Геррит Пиэтер Куипер; 7-Декабр 1905 — 23-Декабр 1973) — голланд астрономи, сиёсацҳунос ва профессор. Астрономияга доир бир қанча илмий кашфиётлар қилган. Кўпчилик Жерард Койперни замонавий сайёрашунослик фанининг отаси деб билади.[1]

Геррит Пиэтер Куипер
Таваллуди 7-декабр 1905-йил
Шимолий Голландия, Туитженҳорн қишлоғи
Вафоти 23-декабр 1973-йил(1973-12-23)
(68 ёшда)
Мексика яқинида
Соҳаси Сиёсат, астрономия, математика
Машҳур ишлари Койпер Белбоғи

Ҳаёти ва фаолияти

Профессор Койпер билан суҳбат жараёни 1964-йил 30-август

Жерард Койпер 1905-йил 7-декабр санасида Шимолий Голландиянинг Туитженҳорн қишлоғида тикувчи оиласида туғилган. Кичиклигидан астрономияга жуда қизиққан.

1924-йилда Лейден Университетида таҳсил олган. Ўша даврда у ерда кўплаб астроном олимлар тўпланган эди. У курсдошлари Барт Бок ва Пиэтер Оостерҳофф билан дўстлашди ва Эжнар Ҳертзспрунг, Антониэ Паннекоэк, Wиллем де Ситтер, Жан Wолтжер, Жан Оорт ва физик Паул Эҳренфестдан дарс олди.

НАСА томонидан олинган сурат — Койпер белбоғи

У 1927-йилда астрономиядан номзодлик даражасини олди ва аспирантурада ўқишини давом эттирди. Койпер 1933-йилда Ҳертзспрунг билан қўшалоқ юлдузлар бўйича докторлик диссертациясини тугатди. Шундан сўнг у Лиcк расадхонасида Роберт Грант Аиткен бошчилигида таҳсил олиш учун Калифорнияга йўл олди.

Койпер 1935-йилда Гарвард коллежи расадхонасига ишлаш учун борди ва у ерда бўлажак турмуш ўртоғи Сара Паркер Фуллерни учратди. Улар 1936-йил 20-июнда турмуш қурдилар. Чикаго университетини тамомлаб ва 1937-йилда Америка фуқаролигини олди.

1947-йилдан 1949-йилгача Койпер Техас ғарбидаги МcДоналд расадхонаси директори бўлиб ишлаган.[2] 1949-йилдан Куипер Еркес-МcДоналд астероидини тадқиқ қилишни бошлади (1950—1952).

Чикаго университети профессори бўлган даврда у Карл Саганнинг диссертация маслаҳатчиси бўлган. 1958-йилда иккаласи А119 махфий ҳарбий лойиҳаси устида ишладилар.

Кашфиётлари

Койпер номининг фандаги о'рни

Астрономлар Нептун ортидаги кичик сайёралар ҳудудини " Койпер белбог'и " деб аташади, чунки Койпер у ерда шундай кичик сайёралар ёки кометалар пайдо бо'лган бо'лиши мумкинлигини тахмин қилган эди. Унинг шарафига номланган Койпер мукофоти Америка Астрономия Жамиятининг Сайёрашнос фанлари бо'лими, профессионал сайёрашнос олимларининг халқаро жамияти томонидан бериладиган энг нуфузли мукофотдир.

Койпер қуёш тизимидаги иккита сайёранинг табиий йўлдошини кашф қилган. Яъни Уран сунъий йўлдоши Миранда ва Нептун сунъий йўлдоши Нереидни кашф этди. Шунингдек у Марс атмосферасида карбонат ангидридни ва 1944-йилда Сатурн сунъий йўлдоши Титан устида Метан билан қопланган атмосфера борлигини аниқлади.

Койпер ўз фаолиятининг катта қисмини Чикаго универститетида ўтказган. 1960-йилда Аризона штатининг Туксон шаҳрига кўчиб ўтди ва Аризона университетида „Ой ва сайёралар“ лабораториясини ташкил қилди. Койпер умриниг охиригача шу лабараторияда директор бўлиб ишлади. 1960-йилларда Койпер Аполлон дастури учун Ойга қўниш жойларини аниқлашга ёрдам берди. Койпернинг Ойдаги олдинги иши А119 лойиҳасини ўз ичига олган, Ҳарбий ҳаво кучларининг Ойда ядровий каллакни портлатиш бўйича махфий режаси бўлган.[3]

Ўлими

Койпер 1973-йил 23-декабрда Мексика шаҳрида рафиқаси билан таътилда юрганида юрак хуружидан вафот этди.[4]

Илм-фандаги муваффақиятлари

  • 1947-йилда Койпер Соcиéтé астрономиқуэ де Франcе (Франсия Астрономия жамияти) мукофоти Жюл Янсен билан тақдирланди.
  • 1959-йилда Койпер Америка Астрономия Жамиятининг Генри Норрис Расселл маърузасида ғолиб чиқди.
  • 1971-йилда Койпер Америка фанни ривожлантириш ассоциацияси ва Франклин институти томонидан Кеплер олтин медалини олди.

Шунингдек Койпер шарафига астероид 1776 (Койпер), Ой, Марс ва Меркурийдаги кратерлар унинг номи билан аталган.

Манбалар

  1. ↑ „НАСА Солар Сйстем Эхплоратион“. соларсйстем.наса.гов. Натионал Аэронаутиcс анд Спаcе Администратион (НАСА). 23-май 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-май 2022-йил.
  2. ↑ „Милестонес“. МcДоналд Обсерваторй. Қаралди: 23-май 2022-йил.
  3. ↑ Уливи, Паоло. Лунар Эхплоратион: Ҳуман пионеэрс анд роботиc сурвеёрс. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, 2004 — 20-бет. ИСБН 978-1-85233-746-9. 
  4. ↑ Wиллиамс, Матт „Wҳо wас Герард Куипер?“ (инглизча). Универсе Тодай (11-ноябр 2015-йил). Қаралди: 23-май 2022-йил.

Ҳаволалар