Gerb

Герб (полякча: ҳерб, олмонча: Эрбе — "мерос" сўзидан олинган) — биронбир мамлакат ёки ҳудудиинг сиёсий ва тарихий ҳарактердаги ғоялари мажмуасини, ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тафовутларини, шахс, уруғ ва б.нинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзий белги. Герблар қуйидаги тур ва тоифаларга бўлинади: давлат герблари; шаҳар, вилоят, тумани ва б.нинг герблари; корпорация (ўрта аерлардаги сех, гилдия ва биродарлик)ларнинг герблари; уруғларнинг ферблари. Герблар ранги, шакллари, расмлари билан ўзаро фарқланиб, махсус қоидаларга биноан ишланади ва махсус терминлар билан тавсифланади. Герб антик даврларда пайдо бўлган. Шумер давлатининг гербида шер бошли бургут, Қадимги Рим давлати гербида бургут тасвирланган. Амир Темир давлатининг ҳам герби бўлган. Бу гербда 3 ҳалқа тасвир этилган бўлиб, бу Амир Темурнинг 3 иқлимда, яъни Шим., Жан. ва Ғарбда ҳукмрон эканига ишорадир. Ўрта асрларда кўпгина шаҳарлар ўз гербига эга бўлган. Венеция гербида қанотли шер тасвир этилган. Ғарбий Европада герблар уруғ, меросхўрлик белгилари сифатида салб юришлари даври (ХИ—ХИИ асрлар)да юзага келган. Кейинчалик байроқлар, қоғоз пуллар, муҳрлар, қоғозларда гербларнинг тасвири туширила бошланди. Герб ва уларнинг тарихи билан гералдика фани шуғулланади.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |