Gerd Müller
Герҳард „Герд“ Мüллер (талаффузи: Герҳард "Герд" Мюллер) – Олмониялик футболчи. Жаҳон, Европа ва 3 карра Европа Чемпионлар кубоги ғолиби.
|
Мüллер Баерн Мунич жамоасида, 1973-йил | |||||||||||||||||||||||||
| Шахсий маълумот | |||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Герҳард Мüллер | ||||||||||||||||||||||||
| Таваллуд санаси | 3-ноябр 1945-йил | ||||||||||||||||||||||||
| Таваллуд жойи | Нöрдлинген, Олмония | ||||||||||||||||||||||||
| Вафот санаси |
15-август 2021-йил (75 ёшда) | ||||||||||||||||||||||||
| Вафот жойи | Wолфрацҳаусен, Олмония | ||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 1.76 м (5 фт 9 1⁄2 ин)[1] | ||||||||||||||||||||||||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||||||||||||||||||||||||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||||||||||||||||||||||||
| 1958–1963 | 1861 Нöрдлинген | ||||||||||||||||||||||||
| Профессионал фаолияти* | |||||||||||||||||||||||||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) | ||||||||||||||||||||||
| 1963–1964 | 1861 Нöрдлинген | 31 | (51) | ||||||||||||||||||||||
| 1964–1979 | Баерн Мунич | 453 | (398) | ||||||||||||||||||||||
| 1979–1981 | Форт Лаудердале Стрикерс | 71 | (38) | ||||||||||||||||||||||
| Тотал | 555 | (487) | |||||||||||||||||||||||
| Миллий терма жамоа | |||||||||||||||||||||||||
| 1966 | Андоза:Фбу21 | 1 | (1) | ||||||||||||||||||||||
| 1966–1974 | Олмония | 62 | (68) | ||||||||||||||||||||||
| Бошқарган клублари | |||||||||||||||||||||||||
| 1992–2014 | Бавария (ёрдамчи) | ||||||||||||||||||||||||
Медаллар
| |||||||||||||||||||||||||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||||||||||||||||||||||||
1945-йил 3-ноябрда Германиянинг АҚСҲ армияси эгаллаб турган қисми – Бавариянинг Нёрдлинген ҳудудида таваллуд топган."Бавария" ва Олмония терма жамоасида ҳужумчиси бўлган. Футбол тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири[2].
Терма жамоа таркибида халқаро миқёсда 62 та ўйинда 68 та гол урган. „Бавария“ сафида 15 йил давомида миллий чемпионатда 427 та ўйинда 365 та гол урди. Еврокубокларда 74 та ўйинда 65 та гол урди. Энг яхши тўпурарлар рўйхатида 21-ўринни эгаллайди. Энг яхши тўпурарлар орасида ҳар бир ўйинда гол уриш бўйича учинчи ўринни эгаллайди.
1970-йил Мüллер Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган. „Бавария“даги муваффақиятли мавсумдан сўнг, 1970-йилги Жаҳон чемпионатида 10 та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурари сифатида „Олтин буца“ни қўлга киритган. 1972-йилги Европа чемпионати финалида 2 та гол уриб энг яхши тўпурарга айланган. Икки йил ўтгач Жаҳон чемпионатида 4 та гол урган.
Мундиалларда 14 та гол урган Мüллер 32 йил давом этган рекордни ўрнатган. Унинг рекорди аввал бразилиялик Роналдо томонидан, кейин эса ҳамюрти Мирослав Клосе томонидан рекорд янгиланган[3]. 1999-йилда Европанинг „Асрнинг энг яхши футболчиси“ рейтингида 9-ўринни эгаллади. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (ИФФҲС) „Асрнинг энг яхши футболчиси“ рейтингида 13-ўринни эгаллади. 2004-йилда Пеле Мüллерни ФИФА 100 рўйхатига киритган[2][4].
Таржимаи ҳоли
Герд Мüллернинг отаси Ҳеинрич Мüллер юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган, онаси Каролина уй бекаси эди. Герд оилада олти фарзанднинг энг кичиги эди.
Мüллер олти ёшидан футбол ўйнашни бошлаган ва футболга жуда қизиқиб қолган. 15 ёшида отаси вафотидан кейин мактабни ташлаб пахта заводида ишлашга мажбур бўлди. Аммо Герд барча бўш вақтини севимли машғулоти футболга бағишлаган[5].
Клубдаги фаолияти

Мüллер профессионал футболчилик фаолиятини 1960-йилда „ТСВ-1861“ клубида бошлаган. 1964-йилда Мюнхеннинг „Бавария“ клубига кўчиб ўтган. Мüллер қуйи лигада ўйнашга ҳам рози бўлган. Герднинг жамоадошлари бўлажак немис футбол юлдузлари Франз Беcкенбауэр ва Сепп Маер эди. Бир мавсум ўтгач, клуб Бундеслига ўйнашни бошлаган.
Мüллер 1960—1970-йилларда Европа футболининг деярли барча совринларни қўлга киритган. Герд бу ғалабаларга муносиб ҳисса қўшган. Бундеслигада 427 та ўйинда 365 та гол (ўзидан кейинги ҳужумчи Клаус Фисчердан 97 та кўп) урган. 1971/72-йилги мавсумда 40 та гол урди ва бир мавсумда гол уриш бўйича Бундеслига рекордини ўрнатган. Роберт Леwандоwски 2020/2021-йилги мавсумда 41 та гол урганига қадар бу рекорд сақланиб қолган[6]. Бундан ташқари Мüллер Еврокубоклардаги урилган голлар бўйича рекордчига айланган. Герд Еврокубокларда 77 та ўйинда 69 та гол урган (2010-йил 20-октябрда бу рекорд испаниялик Раúл Гонзáлез томонидан янгиланган). Герд 1970/1971-йилги „Ярмаркалар кубоги“ мусобақасида ҳам 7 та гол урган. Бу мусобақа УЭФА томонидан ўтказилмаган эди. Герднинг бир тақвимий йилда энг кўп гол уриш бўйича рекорди узоқ йиллар янгиланмаган. Мüллер 1972-йилда 85 та гол урган. 2012-йилда Лионел Месси бу рекордни янгилади[7][8].
1979-йилда Мüллер Америка Қўшма Штатларга жўнаб кетган. Шимолий Америка футбол лигасининг „Форт-Лаудердале Стрикерс“ клубида 3 мавсум давомида ўйнаган. Бу мавсумларда 40 та гол урган. У жамоаси билан „Соccер Боул“ мусобақаси финалигача чиқди ва финалда „Неw-Ёрк Cосмос“ клубига 0:3 ҳисобда мағлуб бўлишган.
Терма жамоадаги фаолияти
Герд Олмония терма жамоасидаги дебютини 1966-йил 12-октябрда Туркияга терма жамоасига қарши ўйинда ўтказган. Терма жамоада 62 та ўйин ўтказиб, 68 та гол урган. Мüллер ўтказган ўйинларидан кўра урган голлари кўп бўлган кам сонли футболчилардан биридир[9].
Футболчи терма жамоадаги сўнгги ўйинини Германияда бўлган 1974-йилги Жаҳон чемпионати финалида ўтказган. Финалда Ғарбий Германия Голландия терма жамоасини 2:1 ҳисобда мағлуб этган ва олтин тўпни Мüллер олган эди. Мüллер 28 ёшида терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилган. Бунга сабаб сифатида эса оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишини айтган[10][11].
Футболчилик фаолиятидан сўнг
1982-йил нафақага чиққан Герд депрессияга тушиб, алкоголга ружу қўйган. Унинг клубдаги дўстлари даволаниш курси ўташга кўндиришган. Кейин унга „Бавария“ ҳаваскорлар жамоасига мураббийлик қилишни таклиф этишган[12][13]. Адидас компанияси Герд Мüллер номи билан либослар коллексиясини чиқарган.
2015-йилда Герд қариялар уйига тушиб қолди. Бу вақтда алсгеймер касаллиги билан оғриган эди[14].
Герд хотини билан ажрашган ва қизи бор. 2021-йил 15-августда 75 ёшида вафот этган[15].
Ютуқлари

Бавария сафида
- 4 марта Германия чемпиони – 1969, 1972, 1973, 1974[2][16].
- 4 марта Германия кубоги соҳиби – 1966, 1967, 1969, 1971[17].
- 3 марта УЭФА Чемпионлар Лигаси ғолиби – 1974, 1975, 1976.
- УЭФА кубок эгалари кубоги соҳиби – 1967.
- Қитъалараро кубок соҳиби – 1976.
Германия терма жамоасида
Индивидуал ютуқлар
- „Олтин тўп“ соҳиби – 1970[18]
- „Олтин буца“ совриндори – 1970, 1972[19]
- Германияда йилнинг энг яхши футболчиси – 1967, 1969[20]
- Германия чемпионатининг энг яхши тўпурари-1967, 1969, 1970, 1972, 1973, 1974, 1978[2]
- Ғарбий Германия кубоги тўпурари – 1967, 1969, 1971
- Европа Чемпионлар кубоги тўпурари – 1972/73, 1973/74, 1974/75, 1976/77
- Жаҳон чемпионати тўпурари – 1970[2]
- 1972-йилги Европа Чемпионати саралашининг энг яхши тўпурари – 7 гол
- Европа чемпионатининг энг яхши тўпурари – 4 гол
- Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурар – 365 та гол.
- Ғарбий Германия кубоги тарихидаги энг яхши тўпурар – 78 гол.
- „Бавария“ тарихидаги энг яхши тўпурар – 571 гол.
- Бир мавсумда барча мусобақаларда голлар сони бўйича „Бавария“ рекордчиси – 67 гол.
- Немис футболчилари орасида Еврокубокларда гол уриш бўйича рекордчи – 66 гол.
- ФИФА „Хизматлари учун“ ордени соҳиби – 1998[21].
- ФИФА-100 рўйхатига киритилган[2].
- „Голден Фоот“ мукофоти совриндори („Футбол афсоналари“ йўналиши бўйича) – 2007
- „Браво Отто“ мукофоти совриндори
- Олтин ҳайкалча – 1973, 1974
- Кумуш ҳайкалча – 1975
- Бронза ҳайкалча – 1972, 1976[22]
- ИФФҲС нашри Европанинг ХХ асрдаги рамзий терма жамоаси рўйхатига киритган[23]
Манбалар
- ↑ „Герд Мüллер“ (де). фуссбаллдатен.де. 2008-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 17-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „Дер Бомбер wроте реcордс фор этернитй“. ФИФА.cом. 24-январ 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-январ 2018-йил.
- ↑ „Wорлд Cуп Реwинд: Роналдо сец алл-тиме гоалс wорлд реcорд“. Гуиннесс Wорлд Реcордс. Қаралди: 13-сентябр 2018-йил.
- ↑ Стоккерманс, Карел „ИФФҲС Cентурй Элеcтионс“. РСССФ.cом (30-январ 2000-йил). 23-сентябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2014-йил.
- ↑ Герд Мюллер „Я бомбардир из Нёрдлингена“
- ↑ „Леwандоwски макес Бундеслига ҳисторй wитҳ гоал 41 ин Баерн Мунич'с титле-wиннинг cампаигн“. гоал.cом (22-май 2021-йил). Қаралди: 22-май 2021-йил.
- ↑ Ули Ҳессе. „Лоокинг фор Гоалс“. ЭСПН (17-ноябр 2012-йил). 21-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-ноябр 2012-йил.
- ↑ „Лионел Месси оф Барcелона сец неw гоал-сcоринг реcорд“. ББC Спорт (10-декабр 2012-йил). 10-декабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-декабр 2012-йил.
- ↑ Туркей вс Wест Германй, 12 Оcтобер 1966
- ↑ „Герд Мюллер: «Завершил карьеру в 28 лет ради дочки»“. спортбох.ру (2010-йил 16-октябр). 2012-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 18-ноябр.
- ↑ „Wорлд Cуп ин сигҳт ас Германй сеэ офф Аустриа“. УЭФА.cом (6-сентябр 2013-йил). 13-июн 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-ноябр 2016-йил.
- ↑ www.абендблатт.де
- ↑ www.фаз.нет
- ↑ БОЛЕЗН ГЕНИЯ. КАК ГЕРД МЮЛЛЕР ЗАКАНЧИВАЕТ ЖИЗН В ДОМЕ ПРЕСТАРЕЛИХ
- ↑ Диана Валавичюте. „Чемпион мира и Европы Герд Мюллер скончался в возрасте 75 лет“ (ру). www.чампионат.cом. Қаралди: 2021-йил 15-август.
- ↑ „Дер 38. Спиэлтаг дер Регионаллига Сüд 1964/1965“ (де). фуссбаллдатен.де. 5-ноябр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-сентябр 2014-йил.
- ↑ 17,0 17,1 „Герд Мüллер“ (де). фуссбаллдатен.де. 19-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-сентябр 2014-йил.
- ↑ „Эуропеан Фоотбаллер оф тҳе Еар ("Баллон д'Ор")“. РСССФ. 19-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-сентябр 2014-йил.
- ↑ „Топсcорер 2012/2013: Лионел Месси (ФC Барcелона)“. эусм.эу. 4-сентябр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-сентябр 2014-йил.
- ↑ „Фуßбаллер дес Жаҳрес сеит 1960: Диэ Сиэгерлисте“ (де). киcкер.де. 17-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-сентябр 2014-йил.
- ↑ „ФИФА Ордер оф Мерит“. 24-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2015-йил.
- ↑ Фаст аллес üбер 50 Жаҳре Бундеслига (де). Киэпенҳеуэр & Wицч эБоок, 2013 — 139-бет. ИСБН 978-3-462-30643-9. Қаралди: 15-август 2021-йил.
- ↑ „ИФФҲС анноунcе тҳе 48 фоотбалл легенд плаерс“. ИФФҲС (25-январ 2016-йил). 24-сентябр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-сентябр 2016-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Герд Мüллер“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- 3-noyabrda tugʻilganlar
- 1945-yilda tugʻilganlar
- Nördlingenda tugʻilganlar
- 2021-yilda vafot etganlar
- 15-avgustda vafot etganlar
- Wolfratshausenda vafot etganlar
- Navboxes template with no content
- Erkak futbolchilar
- Germaniyalik erkak futbolchilar
- Futboldagi erkak hujumchilar
- FC Bayern Munich futbolchilari
- Germaniya milliy futbol terma jamoasi erkak futbolchilari
- Oltin toʻp sohiblari
- FIFA 100
- Bundesliga futbolchilari
- 1970-yilgi FIFA Jahon chempionati oʻyinchilari
- 1974-yilgi FIFA Jahon chempionati oʻyinchilari
- Futbol boʻyicha jahon chempionlari
- UEFA Yevropa chempionatida gʻolib boʻlgan oʻyinchilar
- UEFA Chempionlar ligasining eng yaxshi toʻpurarlari
