Gerhard Domagk

ДОМАГК (Домагк) Герҳард (1895.30.10, Лагов, Бранденбург — 1964.24.4, Кёнигсфелд, Шварсвалд) — немис патологи ва микробиологи. Бактериялар қўзғатадиган касалликларни кимёвий препаратлар билан даволаш устида тадқиқот олиб борган. Сўзакни даволаш учун биринчи самарали дори — долмигон (диметиламиносулфо-акридин) ишлаб чиққан (1934), сил ва ўсмаларни кимёвий усулда даволаш учун янги препаратлар топган. Сулфаниламид препаратларнинг бактерияларга қарши таъсир кўрсатишини асослаб берган ва даволаш амалиётида жорий этган. Нобел мукофоти лауреати (1939)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |