Gerhard Hanappi
Герҳард Ҳанаппи (1929-йил 16-феврал – 1980-йил 23-август) — австриялик футбол ярим ҳимоячиси, кўпинча австриялик энг буюк футболчилардан бири сифатида эътироф этилади. У, шунингдек машҳур сиёсий иқтисодчи Ҳардй Ҳанаппининг отаси ҳисобланади.
|
Ҳанаппи ин 1953 | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Герҳард Ҳанаппи | ||
| Таваллуд санаси | 16-феврал 1929-йил | ||
| Таваллуд жойи | Виэнна, Аустриа | ||
| Вафот санаси |
23-август 1980-йил (51 ёшда) | ||
| Вафот жойи | Вена, Австрия | ||
| Бўйи | 169 см[1] | ||
| Амплуаси | Марказий-ҳимоячи | ||
| Мукофотлари | 1954-йил ФИФА Жаҳон Чемпионати 3-ўрин | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1942–1947 | СC Wаcкер Wиэн | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1947–1950 | СC Wаcкер Wиэн | 72 | (16) |
| 1950–1965 | Рапид Wиэн | 333 | (114) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1948–1962 | Австрия | 93 | (12) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||

Клуб карераси
Кўп қиррали ярим ҳимоячи Ҳанаппи ўз фаолиятини СC Wаcкер Wиэнда бошлаган ва у ерда 1947-йилда Бундеслигада дебют қилган. У ўз даврида Австриянинг энг катта футбол иқтидори деб ҳисобланган, 1950-йилдан 1965-йилгача йирик рақиби Рапид Вена жамоасида ўйнашга ўтди ва 15 йил давомида унинг шарафини ҳимоя қилди. Унинг Рапиддаги фаолияти жуда муваффақиятли бўлиб, 7 марта Австрия чемпионлигини қўлга киритди. У шунингдек, етти йил давомида жамоа сардори бўлган ва 1999-йилда Рапид клубининг Аср жамоаси рўйхатига киритилган.
Халқаро карера
У Австрия терма жамоаси сафида атиги 19 ёшида дебют қилган ва илк ўйинини 1948-йилнинг ноябрида Швецияга қарши ўйинда ўтказган. 1954-йилда Швейцарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашган ва у ерда 3-ўринни эгаллага. 1958-йилги жаҳон чемпионатида қатнашган. 1955-йилдан миллий терма жамоа сардори бўлган.
Унинг сўнгги терма жамоа сафидаги ўйини 1962-йил сентябр ойида Чехословакияга қарши ўйин бўлган. У терма жамоада 93та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган[2]. У 1998-йил июн ойида Антон Полстер ўзининг 94-учрашувини ўтказгунга қадар миллий терма жамоада сафидаги энг кўп ўйин ўтказиш рекордини ўрнатди.
Ўйин услуби
Ўз авлодининг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бири[3] Ҳанаппи номинал жиҳатдан қанот ярим ҳимоячиси эди, бироқ унинг кўп қирралилиги унга деярли барча позицияларида муваффақиятли ўйнашга имкон берди. Ҳанаппининг техник қобилияти ва ижодкорлиги унга самарали плей-мейкер сифатида ўйнаш имконини берди. У, шунингдек, жуда ақлли ва ажойиб тўпни бошқариш ва тўпсиз вақтда уни кутиш туйғусига эга эди, бу унга ҳимоячи вазифасини ўташда жуда фойдали қилди. Ҳимоячи бўлиш билан бирга у яхши зарба бера олар эди, бу қобилят унга аниқ зарбаси билан бирга, бир марта лиганинг энг яхши тўпурар бўлишга имкон берди.
Исте'фо ва ўлим
Футболчилик фаолиятидан сўнг Ҳанаппи ме'мор сифатида ишлаган. У Венадаги Wесцтадионни қурилишини режалаштирган, унинг вафотидан сўнг унинг номи Герҳард Ҳанаппи стадионига берилган. У 1980-йилда 51 ёшида саратон касаллигидан вафот этди.
Ютуқлар
Клуб
- Австрия Футбол Бундеслигаси:
- 1951, 1952, 1954, 1956, 1957, 1960, 1964
- Австрия кубоги:
- 1961-йил
- Зентропа кубоги:
- 1951-йил
Халқаро
- ФИФА Жаҳон чемпионати учинчи ўрин:
- 1954-йил
Манбалар
- ↑ Ин диэ Жаҳре гекоммен, Легендäре Моменте им Ҳанаппи-Стадион, орф.ат, 2014-06-06
- ↑ Аппеаранcес фор Аустриан Натионал Теам – РСССФ
- ↑ Эуропе'с бест Плаер оф тҳе Cентурй – ИФФҲС
