ГЕРИНГ (Горинқ) Герман (1893.12.1, "Розенхейм, Бавария — 1946.15.10, Нюрнберг) — фашистлар Германиясининг асосий ҳарбий жиноятчиларидан бири. Фашистлар диктатурасини ўрнатишда фаол иштирок этди. Авиация вазири ва Пруссия ҳукумати бошлиғи бўлди. 1933-йил февралда рейхстаг ёнғинини уюштирган. Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони. Гестапо ва конслагерларни ташкил этиш ташаббускори. Нюрнберг халқаро судида ўлимга ҳукм қилинган. Ўзини-ўзи ўлдирган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил