German Bryuk
Герман Александр Брюк (олмонча: Ҳерманн Алехандер Брücк ; 1905-йил 15-август - 2000-йил 4-март) — британиялик фалакиёцҳуноси, 1957—1975-йилларда Шотландия қироллиги фалакиёцҳуноси бўлган.
| Герман Александр Брюк | |
|---|---|
олмонча: Ҳерманн Алехандер Брücк | |
![]() | |
| Таваллуди |
15-август 1905-йил |
| Вафоти |
4-март 2000-йил (94 ёшда) Эдинбургҳ Бирлашган Қироллик |
| Касби | фалакиёцҳуноси |
Таржимаи ҳол
Берлинда туғилиб-ўсган. Кил, Бонн ва Мюнхен университетларида таҳсил олади. Унинг дастлабки илмий фаолияти астроспектроскопия соҳасига қизиқиши бўлди. Г.Брюк 1928-йилда Мюнхенда Пҳ.Д илмий даражасини олади, у профессор Арнолд Зоммерфелд қўлида кристалларнинг тўлқин механикаси бўйича докторлик диссертасиясини ниҳоясига етказади[1][2].
Мюнхен университетини тамомлагандан сўнг Брюк дўсти А.Унзолднинг таклифига биноан Поцдамдаги Астрофизика расадхонасида ишлай бошлайди. Расадхонада ишлаган вақтида Брюк Гумболдт номидаги Берлин университетида физикавий коллоквиумда қатнашган, унинг иштирокчилари Макс фон Лауэ, Алберт Эйнштейн ва астроном Валтер Гротрианлар бўлишган. Ҳукумат насистлар қўлига ўтгач, 1936-йилда Брюк Германияни тарк этиб, дастлаб Ватикан расадхонасида ассистент бўлиб ишлайди, 1937-йилда эса Буюк Британияга кўчиб ўтади ва у ерда Кембриж университетига ишга киради ва Артур Эддингтон ходимлари даврасига киради. Орадан бир қанча вақт ўтгач, Брюк университет расадхонаси директорининг ўринбосари бўлади ва кўплаб фалакиёцҳуносчиларнинг ўз ўрнига эга бўлишга ҳисса қўшган талабалар астрономик жамиятини яратади.
1947-йилда Ирландия Президенти Имон де Валернинг таклифига кўра, Брюк Дублиндаги илғор тадқиқотлар институти таркибига кирувчи Дансин расадхонаси ишини ташкил этиш учун Дублинга келади. 1950-йилда Ирландия қироллиги академияси ҳомийлиги остида Дансин расадхонаси қошида Қироллик астрономия жамиятининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади ва 1955-йилда Астрономия халқаро иттифоқи (АХИ) ўзининг навбатдаги конгрессини Дублинда ўтказади. АХИ йиғилишида Кембриждаги Брюкнинг талабаси бўлган М.Д.Смит томонидан ишлаб чиқилган фотометрик тадқиқот асбоб-ускуналари, шунингдек, Утрехт атласини кенгайтирувчи ва Роуленд томонидан қуёш спектри қайта кўриб чиқилган жадвалларининг бир қисми бўлган ултрабинафша қуёш спектроскопияси бўйича ишлар намойиш этилади. Брюкнинг рафиқаси доктор Мери Брюк ушбу тадқиқотларда етакчи ходимлардан бири бўлган[3].
1957-йилда Брюк Эдинбург университетига ишга келади ва бу даргоҳда Эдинбург расадхонаси директори лавозимини эгаллайди, бу Шотландия қироллиги астрономи номинал лавозимини эгаллашни билдирарди. Брюкнинг шижоати туфайли Эдинбург расадхонаси астрономик тадқиқотлар бўйича нуфузли халқаро марказга айланади. Брюк юлдузлар ва галактикалараро об’ектларнинг фотосуратларини автоматлаштирилган сканерлаш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиққадиган фалакиёцҳунослар ва муҳандислар гуруҳини тузади. Ушбу технология об’ектлар спектрини олиш вақтини бир неча дақиқага қисқартириш имконини беради, агар илгари бир неча ой керак бўларди. Брюк жамоаси телескопларни масофадан бошқариш технологияларини ҳам оз фурсат ичида ишлаб чиқади. Эдинбургда бўлган пайтида Брюк талабалар астрономик жамиятига асос солади ва унга расадхонага кириш имконини беради. Бир мунча вақт Брюк Эдинбург университетининг табиий фанлар факултети декани лавозимида фаолият юритади.
Брюк 1975-йилда исте’фога чиқарилади. Ушбу вақт мобайнида унинг рафиқаси ва ҳамкасби Мери Брюк ХИХ аср астрономияси тарихи бўйича тадқиқотларни бошлади, натижада Брукнинг ўтмишдошларидан бири бўлган Чарлз Пясси Смит ҳақида китоблар ва Эдинбург астрономияси тарихига оид китобларни, шунингдек, Эдинбургдаги Қироллик расадхонасининг 19-асрда тикланишига ҳисса қўшган Лорд Кроуфорднинг Данехтдаги расадхонаси ҳақидаги мақолаларни нашр этади[4]. Герман Брюкнинг „Инсониятга олимларнинг огоҳлантириши“ (1992) мақоласи ҳам чоп этилган[5].
Бутун фаолияти давомида Брюк Папа фанлар академиясининг а’зоси эди. Шунингдек, у Ирландия қироллиги академияси (1948), Майнсдаги Илм ва адабиётлар академияси (1955), Эдинбург Қироллик жамияти (1958) а’зоси бўлган.
CБЕ (1966), Ирландия миллий (1972) ва Сент-Эндрюс (1973) университетларининг фахрий доктори.
2014-йилда Брюк астероиди (10737) унинг номи билан атала бошланган.
Нашрлар
- Ҳерманн Брücк Диэ Стерне Монацсчрифт фüр алле Гебиэте дер Ҳиммелскунде (Жоҳанн Амбросиус Бартҳ Влг., Лейпциг, 1933)
- Ҳерманн А. Брücк Эдинбургдаги астрономия тарихи бошидан 1975-йилгача (Эдинбург университети нашриёти, 1983)
- Ҳерманн А. Брücк ва Мери Т. Брücк перипатетик астроном, Тҳе: Лифе оф Чарлз Пиаззи Смит (Физика нашриёти институти, Бристол, Буюк Британия, 1988)
Манбалар
- ↑ Рудолф Пеиэрлс Бирд оф Пассаге (Принcетон, 1985) п. 25.
- ↑ Соммерфелд (Wайбаcк Мачине сайтида 29-сентабр 2003-йил санасида архивланган) — Персонал Дата
- ↑ Брücк (Wайбаcк Мачине сайтида 6-март 2016-йил санасида архивланган) — Биограпҳй, Роял Соcиэтй оф Эдинбургҳ
- ↑ „Марй Брücк“. 2015-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2015-йил.
- ↑ „Wорлд Сcиэнтисц' Wарнинг То Ҳуманитй“ (инглизча). станфорд.эду (18-ноябр 1992-йил). 1998-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июл 2019-йил.
