Герман Коген (1842-1918 йй.)

Таржимаи ҳоли

Неокантчиликнинг Маргбург мактаби асосчиси ва раҳбари. У Маргбург шаҳри университетида ўқитувчилик фаолиятини бошлаганлиги учун ҳам бу мактаб фалсафий адабиётларда шундай деб аталади. У 1875-йил Ф.А.Ланге вафотидан сўнг фалсафа кафедраси мудири лавозимини эгаллайди. 1912-йилда Коген истефога чиқади, Берлинга келади ва умрининг охиригача шу ерда яшайди. Маргбург мактаб вакиллари Коген ва унинг издошлари Кантнинг билиш назариясидаги айрим ғоялардан янги фалсафий тизимнинг асосларини яратишга ҳаракат қилдилар.

Асарлари

Коген о‘зининг илмий фаолиятини Кантнинг асосий рисолаларини талқин қилишдан бошлайди. 1871 -йилда «Кантнинг тажриба назарияси»; 1877-йилда «Кант ахлоқини асослаш»; 1883-йилда «Чексиз зарралар тамойили»; 1889-йилда «Кант эстетикасини асослаш»; 1904-йилда «Иммануил Кант»; 1907-йилда «Соф ақлни танқидига шарҳлар» асарларини чоп эттирди.Коген фаолиятининг иккинчи даври унинг шахсий фалсафий та’лимотини яратиш билан боғлиқ. Айнан ана шу та’лимот неокантчиликнинг Маргбург мактаби фалсафасини ташкил қилади. Шу даврда яратилган асарларида Когенга нафақат Кант, Маймон ва Фихтенинг та’сири* балки Гегелнинг ҳам та’сири сезилиб туради. «Соф билиш мантиғи» (1902), «Соф ҳиссиёт эстетикаси» (1912) каби асарларда Коген қарашлари кантчиларнинг қарашларидан кўп жиҳатдан фарқ қилади.

Фалсафий таълимоти

Кант фалсафасини ўрганар экан, Коген ундаги дуализмни олиб ташлашга ҳаракат қилди. Шу билан бир қаторда, Коген Кантнинг билиш жараёнида ҳиссиётнинг аҳамияти тўғрисидаги фикрларини ҳам олиб ташлайди. Идеализм мантиқийлик нуқтайи назаридан гносеологик таълимот сифатида талқин қилинади. Бундай талқинни Коген математика ва табиацҳуносликни „транссендентал“ асослаш деб атайди. Коген фикрича, фалсафа онгнинг борлиққа муносабати масаласидан эмас, балки математика, табииёцҳунослик, ахлоқ каби фанларнинг тушунчаларини мантиқий асослаш масаласидан келиб чиқиши зарур. Шунинг учун ҳам фалсафанинг биринчи ва асосий фани бу мантиқдир, аниқроғи „соф билишнинг мантиғидир“. Унинг мақсади „фалсафий тизимни асослашдан иборатдир“. Фалсафа нафақат услубий жиҳатдан илмий бўлиши керак, балки предмети жиҳатидан фан фалсафаси бў лиши керак. Коген фалсафий таълимотида Кантнинг ҳиссий билиш тўғрисидаги фикрлари бутунлай ўзгартирилди. Кант учун макон ва замон ҳиссиёт шакллари эди. Коген учун эса бундай бўлиши мумкин. Коген идеализми билиш назариясидан ташқари, тажрибани ва борлиқни ҳам ўз ичига олади. „Онг — транссендентал нуқтайи назардан ўйланадиган қонуннинг биринчи шаклигина эмас, балки услублар йиғиндиси ҳамдир, жумладан, илмий тажриба ва унинг мазмуни ҳамдир“.Чексиз билиш жараёнида ва борлиқни яратилишида Когеннинг идеали — бу математик билишдир. Янги табиацҳунослик — математик табиацҳуносликдир ва бу жараён Кант давридан бошланган эди. Когенда математика фанларнинг идеали эканлиги алоҳида маъно касб этади.

Математик таълимоти

Коген математика ҳақидаги та’лимотида марказий о'ринни чексиз заррачалар тўғрисидаги тушунчалар эгаллайди. Математиканинг асосий услуби эса чексиз заррачаларни ҳисоблаш услубидир. Мавжуд нарсанинг ибтидоси ҳиссий қабул қилинадиган нарса бўлмасдан, балки фикрий эканлиги далилини Коген математикадаги чексиз кичик сон тушунчасида кўради. Мавжуд нарсанинг аслий асосларни (атомлар, раолекулалар, эфир, электр энергияси, магнетизм ва ҳоказо) ҳиссий қабул қилинмайдиган нарсалар ташкил этади ва физика уларни чексиз кичик сонлар воситасида тушунтиради. Чексиз кичик сон орқали ашё ўзига воқеликни касб этади. Когеннинг чексиз кичик сон ҳақидаги та’лимоти пифагорчилик ғояларига асосланган эди.

Адабиётлар

Ғарб фалсафаси тарихи. Тошкент 2018