Герман Югай, корейсча исми – Ю Вйн Сик (1920-йил 19-феврал, Приморск вилояти, Николск-Уссури тумани, Борисов волости, Тяпигоу қишлоғи — 1979-йил 19-декабр) — Ўзбекистон ССР, Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Вазир қишлоқ совети Сталин номидаги колхоз звеноси бошлиғи. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1950)[1][2].

Герман Югай
Таваллуди 19-феврал 1920-йил
Приморск вилояти, Николск-Уссури тумани, Борисов волости, Тяпигоу қишлоғи 
Вафоти 19-декабр 1979-йил
Касби колхозчи
Мукофотлари Андоза:„1941-1945-йиллар Улуғ Ватан Урушида жасорат билан қилган хизматлари учун“ медали

Биографияси

1920-йилда (бошқа маълумотларга кўра, 1922-йилда) Николск-Уссури тумани Тяпигоу қишлоғида деҳқон оиласида туғилган[1]. 1937-йилда ота-онаси билан бирга Ўзбекистон ССР Хоразм вилоятидаги махсус аҳоли пунктига сургун қилинади. 1943-йилда Гурлан туманидаги Андреев номидаги мактабнинг 10-синфини тамомлаган[1].

Гурлан туманидаги Сталин номидаги колхозда (1960-йиллардан „Коммунизм“ колхозида) оддий колхозчи, шоличилик мудири, чорвачилик фермаси бошлиғи, чорвачилик бўйича раис ўринбосари бўлиб ишлаган[1].

1949-йилда Герман Югай раҳбарлигидаги звено 5 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 80 сентнердан шоли йиғиб олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1950-йил 13-июндаги фармони билан „Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча турлари бўйича мажбурий етказиб бериш шартномаларини бажаргани, суғориладиган ерлардан шоли, пахта ва яшил каноплардан юқори ҳосил олганлиги, 1949-йилда МТС иши учун натура шаклида тўловлар амалга оширгани ва 1950-йилда баҳорги экинларни экиш учун барчани уруғлик билан таъминлаганлиги учун“ Ленин ордени ва Ўроқ ва Болға олтин медали, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[1].

1957-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1966-йилгача Гурлан туманидаги Сталин номидаги колхозда агроном бўлиб ишлаган. 1967-йилдан Гурлан қишлоқ хўжалиги бошқармаси агроном-энтомологи, 1971-йилдан 1975-йилгача Гурлан туманидаги „Коммунизм“ колхозининг „Охунбобой“ пахтачилик участкаси бошлиғи, пахтачилик бригадаси бригадири[2].

1979-йил 19-декабрда вафот этган[2]. Гурлан туманидаги собиқ „Коммунизм“ колхози қабристонига дафн этилган.

Мукофотлари

Манбалар

Адабиётлар

  • Шин Д. В., Советские корейцы Герои Социалистического труда, Алматы: Сервиcе Пресс, 2019
  • Ким П. Г., Корейцы Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
  • Ким Б. И., Корейцы Узбекистана. Кто есть кто, Ташкент, 1999

Ҳаволалар