Германидлар — германийнинт металлар билан ҳосил қилган бирикмалари. Г. ялтироқлиги металларга хос, мўрт, қаттиқ моддалар. Иккиламчи (мас, ФеГе, Cу3Ге) ва учламчи (мас, МнАлГе) Г. мавжуд. Кўпчилигининг суюқланиш температураси юқори. Масалан, Зр5Ге3 нинг суюқланиш температураси 2330°, ҲфГе3 ники 2200", Тҳ3Ге2 ники 2000°. Г. аксариятининг электр ўтказувчанлиги металларга ўхшаш, ўта ўтказувчанлик ҳолатига ўтиш температуралари юқори. Масалан, В3Ге учун у 6,0°К ва Нб3Ге учун эса 6,9°К. Г. орасида яримўтказгичлар (мас, Мг2Ге), ферромагнетиклар (мас, Мп5Се) ҳам бор. Ишқррий ва ишқорий ер металларининг Г.и ҳавода оксидланади, сувда гидролизланади, кислоталар таъсирида ажралади. Г. тегишли элементларни қиздириш ёки эритиш, шунингдек эритмаларни электролиз қилиш, оксидларни қайтариш ва б. усуллар билан олинади. Баъзи Г. яримўтказгич ва магнит материаллар, ядро техникаси ва термоэлементлар учун хом ашё, қотишмаларнинг мустаҳкамлигини оширувчи моддалардир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил