Германий / Германиум (Ге)
Атом рақами 32
Кўриниши Оч-кулранг металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
72,61 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 137 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
760,0 (7,88) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Ар] 3д10 4с2 4п2
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 122 пм
Ион радиуси (+4э) 53 (+2э) 73 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
2,01
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 4
Термодинамик хоссалари
Зичлик 5,323 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,322 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 60,2 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 1 210,6 К
Эриш иссиқлиги 36,8 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 3 103 К
Қайнаш иссиқлиги 328 кЖ/мол
Моляр ҳажм 13,6 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши олмос
Панжара даври 5,660 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати 360,00 К
32
Германий
Ге
72,630
3д104с24п2

Германий (лотинча: Германиум), Ге — Менделеев даврий системасининг ИВ гуруҳи кимёвий элементи. Тартиб номери 32; атом массаси 72,59. Барқарор изотоплари бешта: 7"Ге (20,52%), 72Ге (24,43%), 73Ге(7,76%), 74Ге(36,54%) ва 76Ге(7,76%). Германийнинг жуда кўп сунъий радиоактив изотоплари олинган. Германий мавжудлигини 1871-йилда Германий Германий Менделеев олдиндан айтди; уни "экасилиций" деб атади ва даврий системада бу элемент учун жой қолдирди. 1886-йилда немис кимёгари Германий Винклер аргиродит номли минерал таркибида ўша вақтда маълум бўлмаган элемент борлигини топди ва унга ватани — Германия шарафига Германий деб ном берди. Германий тарқоқ элемент. Ер пўстида оғирлик жиҳатидан 7-10~4* ни ташкил қилади. Табиатда эркин ҳолда учрамайди. Қушимчалар ҳолида темир, пйх, никел-волфрам рудаларида, тошкўмир, торф, нефтда, термал сувларда, сув ўтларида ва силикатлар таркибида бўлади. Асосий минераллари: германит (6,2-10,2%), аргиродит (3,65-6,93%), рениерит (5,46-7.80%) ва плюмбогерманит (8,18%). Эркин Германий кулранг тусли металл; зичлиги 5,33 г/см3, суюқланиш температураси 938,25°, қайнаш температураси 2850°. Олмос типида кристалланади. Атом радиуси 1,39 Германий Германий мўрт, уни механик ишлаш қийин. Германий типик яримўтказгич. Ҳавода барқарор; чўғ ҳолатигача қиздирилганида оксидланиб ГеО2 га айланади. Германийга суюлтирилган хлорид ва сулфат кислота таъсир этмайди. Нитрат кислота Германийни ГеО2 га қадар оксидлайди. Германий ўз бирикмаларида +2 ва +4 валентли бўлади. 500—700° гача қиздирилганда ГеО ва ГеО2 гача оксидланади. Германий (1У)-оксид ГеО2 — кристалл ҳолдаги оқ модда. 1035° гача тетрагонал панжарали а-ГеО2 ҳолатда турғун. Суюқланиш температураси 1086°, зичлиги 6,277 г/см3. 10,35° дан юқорида а=ГеО2 гексагонал панжарали, зичлиги 4,280 г/см3 бўлган 3-ГеО2 га айланади. Германий (1У)-оксид Германий олишда оралиқ маҳсулот; махсус шишалар, сирлар, эмаллар, оптик толалар ишлаб чиқаришда, муҳим Германий бирикмалари, германатлар ва б. олишда ишлатилади.

Германий олтингугурт билан 600-700°да ГеС, 10001100° да ГеС2, селен билан 500° да ГеСе ҳосил қилади. Галогенлар билан осон реаксияга киришиб, тетрагалогенидлар беради. Азот, кремний, водород, углерод билан бевосита бирикмайди. Германий ва унинг бирикмалари яримўтказгич материаллар, турли хил диодлар, транзисторлар, детекторлар, термоэлектрик ва термоэмиссион материаллар, заргарлик маҳсулотлари ва махсус крпламалар тайёрлашда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил