Германлар – мил. ав. И асрда Шим. ва Болтиқ денгизлари оралиғида, Рейн, Дунай, Висла дарёлари бўйларида ва Жан. Скандинавияда яшовчи, ҳиндевропа тил гуруҳига мансуб қад. қабилалар. Германлар уруғчилик тузумида яшаган, мил. И асрда бу тузум емирила бошлаган. Германлар 4— ВИ асрларда Халқларнинг буюк кўчишида асосий рол ўйнаган, Ғарбий Рим империясининг кўп қисмини босиб олган ва бир қанча қиролликлар —вестготлар вандаллар, остготлар, бургундлар, франклар, лангобардлар каби қиролликларни тузган. Германлар ҳозирги катор Ғарбий Европа халқлари: немислар, голландлар, фламандлар, данлар, шведлар, норвеглар ва б. этногенезининг асосини ташкил этади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил