Герниария (Ҳерниариа) —чиннигулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда 2 тури бор. Шулардан туксиз Г. (Н. глабра)ҲМҲр пояси илдиз бўғзидан шохлаб, ерга ёйилиб ўсади. Гули кўримсиз, барги тескари тухумсимон. Ўзбекистоннинг тоғли раёнларида ўсади. Таркибида флавоноид, кумарин, тритерпенсапоиин ва б. моддалар бор. Тиббиётда истисқо ва буйрак касалликларида сийдик ҳайдаш учун ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил