Gerodot
| Геродот | |
|---|---|
| Ἡρόδοτος Ἁλικαρνᾱσσεύς | |
|
| |
| Таваллуди |
тахминан мил. авв. 484 й. |
| Вафоти |
тахминан мил. авв. 425 й. Фарос |
Галикарнасслик Геродот – (қадимги юнонча: Ἡρόδοτος Ἁλικαρνᾱσσεύς, тахминан мил. авв. 484—425 йиллар.) – қадимги юнон тарихчиси, юнон-форс урушлари ва ўз даврининг кўплаб халқларини урф-одатларини таърифлаган, биринчи тўлиқ тарихий трактат – „Тарих“нинг муаллифи. Геродотнинг асарлари антик маданият учун катта аҳамиятга эга бўлган. Сицерон уни, ҳаётлигидаёқ „тарих отаси“ деб атайди.
Геродот (юн. Ҳеродотос) (мил. ав. 490 ва 480 йил ораси, Кичик Осиёнинг жануби-ғарбидаги Галикарнас —мил. ав. тахминан 425, Афина ёхуд Фурия, Жанубий Италия) —"тарих отаси" деб ном олган юнон тарихчиси. Ёшлигида мустабид ҳокимият (тирания)га қарши фаол курашган ва Галикарнасда шундай ҳокимият ўрнатилгач, ватанини тарк этишга мажбур бўлган. Бир неча вақт Самос о.да яшаган. Мил. ав. тахминан 455—447 йилларда бутун Кичик Осиё, Миср, Бобил, Финикия, Кирена, Юнонистоннинг Болқондаги шаҳарлари. Қора денгиз соҳиллари бўйлаб (Олвия ш.гача) саёҳат қилиб, скифлар ҳақида маълумот тўплаган. Узоқ муддат Афинада яшаган; Г.нинг Афина демократиясининг йўлбошчиси Периклта яқинлиги унинг сиёсий қарашларига кучли таъсир қилган. Г. тахминан 443 йил Афинадан Фурияга кўчиб ўтган.
Г.нинг асари шартли равишда „Тарих“ деб ном олган бўлиб, юнонлар тарихининг энг муҳим сиёсий воқеаси —юнонфорс урушлари (мил. ав. 500—449 йиллар)га бағишланган. Кейинчалик александриялик олимлар Г. асарини музалар сонига караб 9 китобга ажратганлар, ҳар бир китоб музалардан бирининг номи билан аталган. Г. „Тарих“ининг асосий ғоясини юнон дунёсининг шарқдунёси билан кураши ташкил қилади. Г. Лидия, Мидия. Ахоманийлар давлати тарихи, табиий шароити ва мураккаб ҳаёти, аҳолисининг ўтмиши, дини, ўзига хос урф-одатлари ҳамда маданий ёдгорликларини усталик билан баён этиб, тарихий воқеаларни кенг таҳлил қилган. Асарнинг 5-китобида Г. ўзининг асосий мақсади —юнон-форс урушлари тарихини баён қилишга киришган. Антик адабиётда биринчи бўлиб скифларнинг ҳаёти ва турмуш тарзлари Г. асарида тадрижий суратда баён этилган. Хусусан Г. Ўрта Осиёда яшаган массагетлар ҳақида батафсил маълумотлар келтириб, массагетлар маликаси Тўмариснинг ахоманийлар подшоси Кир ИИ билан бўлган жангини юксак маҳорат билан баён қилган.
Манбалар
- Рус. пер. – История в девяти книгах, Л., 1972.
Фахриддин Ҳасанов.[1]
Геродот ўз китобини ёзиш учун маълум вақт Самос оролида яшаган. Бу асар 9 та китобдан иборат бўлиб, унда Юнонистон, Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Бобил, Эрон, Турон ва бошқа мамлакатлар ҳақида қимматли маълумотларни жамланган. Геродот „Юнон-Форс“ уруши ҳақида ҳам маълумотларни тўплаган. Буюк тарихчи ўзинг асарини илк бора Олимпиада о'йинлари пайтида ўқиб эшиттиради. У милоддан аввалги 455—477 йилларда Миср, Бобил, Сурия, Кичик Осиё ва Қора денгиз соҳилидаги мамлакатларга саёҳат қилади.
Буюк юнон тарихчиси Геродот мил. авв. 425-йилда вафот этган.
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |