Герреро — Мексикадаги штат, мамлакатнинг жан.-ғарбида жойлашган. Майдон 63,7 минг км2. Ҳудудининг катта қисмини Жан. Серрамадре тоғ системаси (бал. 3000 м дан кўпроқ) эгаллайди. Иқлими тропик иқлим, ўртача йиллик температура 25°. Йилига 800 мм гача ёғин ёғади. Аҳолиси 2,6 млн. кишидан кўпроқ (1990-йиллар ўрталари). Маъмурий маркази — Чилпансинго. Герреро Мексиканинг хўжалиги яхши ривожланмаган қолоқ штатларидан. Аҳоли асосан деҳқончилик билан шуғулланади. Унча катта бўлмаган кончилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Халқаро денгиз курорти —Акапулко автомобил йўли орқали Мехико шаҳар билан боғланган.[1]

Герреро
испанча: Гуэрреро

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Таркибида 81 муниципалитет
Маъмурий маркази Чилпансинго
Йирик шаҳари Акапулко
Асос солинган санаси 27 октября 1849
Губернатор Анхел Агирре Риверо (Áнгел Агуирре Риверо), ПРДPRD. С 01.04.2011.
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 3 388 768
Зичлиги 53,16 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, астеклар, миштеклар, тлапенеклар, амусго, оқлар, афро-мексикаликлар.
Динлар таркиби Католиклар (89,2 %), протестантлар ва эвангеллар (4,4 %), бошқа насронийлар(2 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,4 %), атеистлар ваагностиклар (3,1 %).
Майдони 63 749 км² (14-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 3550 м
Кенглиги 18º 53' — 16º 19'º Н
Узунлиги 98º 00' — 102º 11'º Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-ГРО
Почта индекси Гро.
Расмий сайти ҳттп://www.гуэрреро.гоб.мх
Харитада
Gerrero xaritada
17°36′47″Н 99°57′00″W / 17.61306°Н 99.95000°W / 17.61306; -99.95000

Манбалар

  1. ↑ "Герреро" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил