Гессит (Швейсария кимёгари Г. Гесс номидан) — минерал. Кимёвий формуласи Аг2Те. Моноклин сингонияли. Ялтироклиги шишасимон, металлсимон. Ранги қўрғошинсимон кулрангдан пўлацимонгача. Қаттиқлиги 2—3. С оғ. 8,2-8,4. Г. гидротермал ертомирларида ҳосил бўлади. Массив, зич, заррасимон массалар. Ўзбекистонда олтин (Қўшбулоқ, Пирмироб, Бургунда) ва мис (Қалмоққир) конларида топилган. РФ (Олтой), Руминия (Ботес), Австралия (Калгурли), АҚСҲ (Ред-Клауд)да бор. Қумуш олинадиган руда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил