Гетералар (юн. ҳетаира — дугона, маъшуқа) —1) Юнонистонда турмушга чиқмай эркин ҳаёт кечирувчи турли ижтимоий қатламга мансуб ўқимишли аёллар. Машҳур Г., одатда, яхши маълумот олишган, мусиқа, фалсафа, адабиёт ва б.дан хабардор бўлиб жамиятда сезиларли рол ўйнашган. Г. тимсоллари ҳайкалтарошлик, деворий расмлар, сопол безакларида акс этган; 2) мажозий маънода —энгилтабиат аёллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил