Гетеробатмия (гетеро... ва юн. батҳмос —даража, босқич) —организм турли қисмларининг ҳар хил даражада эволюцион ривожланиши. Г. кўпроқ ўсимликларда кузатилади. Масалан, Трочодендраcеаэ ва Тетрадендраcеаcе оилаларининг вакилларида ҳақиқий ўтказувчи найлар системаси жуда содда тузилган бўлишига қарамай, гуллари юқори даражада ихтисослашган. Магнолиядошларда эса, аксинча, гуллари содда тузилган бўлсада, ўтказувчи найлар системаси тузил иши эволюция нуқтаи назаридан анча илгари сурилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил