Geterogoniya
Гетерогамия (гетеро... ва юн. гоне, гонеиа — туғилиш, авлод қолдириш) — ҳайвонларда насл алмашиниш шаклларидан бири. Г. фақат жинсий наслнинг бир-бири билан алмашинувидан иборат бўлиб, жинсий ва жинссиз насл алмашинуви — метагенездан фарқ қилади. Г. фақат умуртқасиз ҳайвонлар (ясси чувалчанглар, тўгарак чувалчанглар, бош айлангичлилар, қисқичбақасимонлар, ҳашаротлар) учун хос. Г.нинг 3 хил шакли мавжуд: 1) айрим жинсли наслнинг гермафродит насл билан алмашинуви (мас, тўгарак чувалчанглар); 2) айрим жинсли наслнинг партеногенетик (уруғланмаган тухумдан кўпаядиган) насл билан алмашинуви. Ўсимлик шираларида бир неча партеногенетик тирик туғувчи наслидан сўнг кузда 2 жинсли (урғочи ва эркак) насли пайдо бўлади. Бу насл уруғланган, қишлаб қоладиган тухум беради. Баҳорда бундай тухумлардан яна партеногенетик тирик тугиб кўпаядиган ҳашаротлар чиқади; 3) тузилиши билан фарқ қиладиган жинсий наслларнинг галланиши (мас., бир-биридан мавсумий ранги билан фар к, қиладиган капалаклар пайдо бўлиши).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |