Гетерокарион (гетеро... ва юн. карён — ядро) — икки ва ундан ортиқ ҳар хил генотипли гаплоид ядро ҳужайра. Гифаларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлади. Бир хужайрада ҳар хил сифатли ядронинг бўлиши гетерокариоз дейилади. Г. замбуруғларда жинсий жараён босқичи сифатида кенг тарқалган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил