Geteroploidiya
Гетероплоидия (юн. гетеро..., плос бу ерда — каррали ва эидос — тур), анеуплоидия, полисемия — организм ҳужайраларида хромосомалар сонининг галлоид сонига каррали бўлмаган ҳолда ўзгариши. Гетероплоидларнинг яшовчанлиги суст бўлади. Гетероплоидия одамда, дрозофилада, ғўза, бангидевона, ғалладошлар ва бошқаларда топилган. Ғўзада хромосомалар (х)нинг асосий сони — 13. Полиплоид турларнинг соматик ҳужайраларидаги хромосомалар сони 2п=52 билан, асосий сон бўйича эса улар тетраплоид 4п=52 тарзида белгиланади. Диплоид турлар 2п=2х=26 га эга. Соматик ҳужайралари 52 та хромосомали ғўзалар меёзда 26 та бивалентлар (иккита гомологик хромосомалар) ҳосил қилади ва тўпламдаги ҳар бир хромосомаси ўз жуфтига эга бўлган дисомик (2п) ҳисобланади. Тўпламда битта хромосома етишмаган (2п—1) ҳолда моносомиклар вужудга келади; бундай ўсимликларнинг соматик ҳужайраларида 51 та хромосома мавжудлиги сабабли меёзда 25 та бивалент + 1 та унивалент (якка хромосома), яъни 252+1’ ҳосил қилади. Икки гомологик хромосома (2п—2) нинг етишмаслигидан нуллисомик (2п— 2=50; 252) лар шаклланади. Асосий тўпламга битта хромосоманинг қўшилишидан трисомик (2п+1=53; 252+12+|), иккита хромосома қўшилишидан тетрасомик (2п+2=54; 252+2+12+2 ёки 252+14)лар пайдо бўлади. Агар нуллисомикда бир жуфт гомологик хромосома етишмаслиги кузатилса, моносомикда битта (қаранг Гемизиготапик), трива тетрасомикларда уч ва тўртгача жуфциз хромосомалар учрайди. Жуфтдаги хромосомалардан бирининг ёки бутун бир жуфтнинг йўқолиши ёки, аксинча, қўшилиши ғўзанинг фенотипида маълум ўзгаришларга сабаб бўлади [мас, чанги гамманурлар билан нурлантирилганидан сўнг олинган "пакана" радиомутанти кўпгина миқдорий ва сифат белгиларининг ўзгарганлиги ҳамда анеуплоид сондаги хромосомалари билан фарқ қилади]. Соматик ва жинсий ҳужайралардаги айрим жуфт хромосомаларнинг қутбларга ажралишидаги бузилишлар Гетероплоидияга сабаб бўлади. Шунинг учун Гетероплоидия меётик ва митотик бўлиши мумкин (қаранг Меёз, Митоз).
Гетероплоидия ёрдамида генотипдаги айрим хромосомалар ва генларнинг ирсий аҳамияти, генотип эволюцияси, моносом ва нуллисом генетик тахдил йўли билан турли белгиларнинг ирсийланиши, хромосомаларнинг навлараро ва ёт турлараро алмашиниши ўрганилади.
Абдусамат Эгамбердиев.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |