Гетерополисахаридлар- икки ва ундан ортиқ ҳар хил моносахаридлардан ташкил топган бирикма хисобланади. Улар асосан бириктирувчи тўқималар полисахаридларидир. Улар тери, тоғай, пай, бўғим суюқлиги, йирик қон томирларининг деворлари ва суякларда бўлади. Бу полисахаридлардан хондроитинсулфатлар, гиалурон кислота ва гепарин кўпроқ ўрганилган: хондроитинсулфатлар тери, тоғай ва пайларда учрайди;

гиалурон кислота кўзнинг шишасимон пардаси, киндик, тоғай, бўғим суюқликларида бўлади;

гепарин жигарда, мускул ва ўпкада учрайди;

Бириктирувчи то 'қима полисахаридларини мукополисахаридлар деб аталади. Хондроитинсулфатлар навбатлашиб келадиган Н-ацетилглукозамин ва урон кислота қолдиқлари сақлаган дисахарид фрагментларидан ташкил топган полисахаридлардир. Бу дисахарид Н-ацетилхондреозин деб номланади. Хондреозин таркибидаги Д-глукурон кислота ва Н-ацетилгалактозамин ß-1,3 гликозид боғлари билан боғланган. Хондроитинсулфатнинг А, Б, C ва Д турлари мавжуд. А хондроитинсулфат ёки хондроитин-4-сулфат тоғайнинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, қуритилган тоғайнинг 40% ини ташкил қилади. Бундан ташқари, терида, кўзнинг мугуз пардасида, кўзнинг оқ пардасида ва суякларда сақланади.

Хондроитин 4-сулфат ва хондроитин-6-сулфатлар мавжуд бўлиб, уларинг молекулар массаси 10.000-60.000 гачани ташкил қилади. Хондроитинсулфатлар таркибида навбатлашиб келадиган ва Б-1,3-глукоуронозид бог лар билан бог ланган глукурон кислота ва 4-ҳолатда (хондроитин 6-сулфатда эса 6-ҳолатда) сулфатланган Н-ацетилглукозамин қолдиқларидан тузилган дисахарид фрагментини сақлайди. Фрагментлар эса ўзаро ß-1,4-гликозид боғлар билан боғланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Тиббий кимё. Н.Т.Алимхожаева.