Getinaks
Qiyofa
Гетинакс — синтетик смолалар шимдирилган қоғоз қатламларини пресслаб олинадиган материал. Боғловчи моддалар сифатида кўпроқ фенол-формалдегиддан, камдан-кам меламин-формалдегид, эпоксид-феноланилин-формалдегид смолалардан фойдаланилади. Г. таркибида смола миқдори 40—55% бўлади. Баъзан Г. сиртига зарқоғоз, газлама, шиша ёки асбест тўқималар қопланади. Г.нинг мустаҳкамлик, электр изоляция хоссалари юқори. Листлар ва силиндрик заготовкалар кўринишида ишлаб чиқарилади. Трансформатор, телефон, радиоаппаратура босма схемаларини деталлари, втулкалар, тишли ғилдираклар и.ч. ва безак материаллар сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |