Geya
Гея — юнон мифологиясида Ер худоси. Олимп худоларидан илгариги энг қадимги маъбуда. Ўз-ўзидан осмон (Уран), денгиз (Понт) ва тоғларни яратган. Уранни эр қилиб олган. Ўлардан худоларнинг биринчи авлоди — 6 эркак титан ва 6 аёл титан туғилган, уларнинг орасида Зевснинг ота ва онаси — Кронос ва Рея ҳам бўлган. Г. Олимп худоларининг ҳаётида фаол иштирок этмаса ҳам, уларга доно маслаҳатлар бериб турган. Вакт утиши билан Г. такдир ҳукмини биладиган қад. донишмандлик ҳомийси сифатида эъзозланган, шу сабабли уни Фемида билан тенглаштиришган. Г. образи қисман Деметра ва Кибелааа гавдаланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |