Гейзерит — 1) минерал, оқёки кулранг оқма опал; 2) иссиқ булоқ (гейзер) лардан чиқадиган сув таркибидаги кремнийнинг чўкишидан ҳосил бўлган жинс. Кремний оксиди қўшимчаси бўлади. АҚСҲ, Исландия, Янги Зеландия, Россия (Камчатка) да учрайди. Тоза Г. қимматбаҳо тош ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил