Geyzerlar

Гейзерлар (исландча: гейсир — шиддатли оқим) — вақт-вақти билан қайноқ сув ва буғ фаввора бўлиб отиладиган булоқлар. Гейзерлар асосан, сўниш арафасидаги ёки яқинда сўнган вулканлар ён атрофида вужудга келади. Ёриқлардан сув катта босим ва юқори температурада шиддат билан (қайноқ сув 20–40 м, буғ 150 м баландликкача) отилиб чиқади. Гейзерлар суви нисбатан тоза, бир оз минераллашган (1—2 г/л). Кимёвий таркиби хлорид-натрийли ёки хлорид-гидрокарбонат-натрийли. Силикат ангидриди (СиО2) кўп бўлади. Вулкан каналининг оғзида ва ён бағрида гейзерит ҳосил бўлади. Гейзерлар мунтазам ва номунтазам турларга бўлинади. Гейзерлар нинг отилиш сикли ва алоҳида босқичлари мунтазам хилида доимий, номунтазамида ўзгарувчан. Гейзерлар босқичларининг ҳаракати бир неча минут ёки ундан кўпроқ давом этиши мумкин. Тинчиган вакти эса бир неча минутдан бир қанча соат ёки кун бўлади. Исландия, Канада, Япония, Хитой, АҚСҲ, Янги Зеландия ва Россия (Камчатка) да гейзерлар кўп. Гейзерлар дан хоналарни иситишда, энергетикада фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |