Гидраргиллит (юн. ҳйдор — сув, арқиллос — оқ гил), гиббсит — минерал; кимёвий таркиби А1 [ОН]3. Таркибида 65% гилтупроқ (А12О3) бор; А13+ ўрнини эгалловчи Фе3+ ва Га3+ апалашмалари бор. Моноклин системада кристалланади. Рангсиз, садафсимон ялтироқ. Табиатда олти бурчакли тахтасимон кристаллар шаклида бўлади. Қаттиқлиги 2,5-3,5; с.оғ. 2,3-2,4. Паст температурали гидротермал жараёнларда экоген нураш натижасида ҳосил бўлиб, латерит, бокситлар таркибида учрайди. Фарғона ва Қизилқум тоғларида бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил