Гидалго— Марс ва Юпитер орбиталари оралиғидаги кичик сайёра (№ 944). Уни фақат кучли телескоплар ёрдамида кўриш мумкин. Немис астрономи В. Бааде 1920 йилда кашф этган. Ҳаракат орбитаси жуда чўзиқ эллипсдан иборат бўлгани сабабли Қуёшдан энг узоқлашганда Сатурн орбитасигача яқинлашиши мумкин. Қуёшдан узоқлиги 1,9—9,7 а. 6.(астрономик бирлик). Қуёш атрофини айланиб чиқиш даври 13,7 йил.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил